Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қайси ҳолларда курсдаги фарқлар бўйича бир томонлама ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади Кимга бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисми қоплаб берилади Ходимларнинг соғлиғини сақлаш бўйича харажатлар қандай солиқ оқибатларига олиб келади Ходимларнинг соғлиғини сақлаш бўйича харажатлар қандай солиқ оқибатларига олиб келади

Стажни суд орқали тасдиқлаш мумкин

22.04.2016

? Менга уч йил олдин пенсия тайинланганди. Яқинда мени пенсия жамғармасига чақириб, агар мен 1992 йилдан 1996 йилгача бўлган давр учун стажимни тасдиқламасам, мендан пул маблағларини чегириб қолишларини маълум қилишди. Мен аввал шу йиллар учун иш ҳақини тасдиқлаш имконияти йўқлиги тўғрисида архивдан маълумотнома тақдим қилгандим. Мазкур вазиятда қандай йўл тутиш керак?

 
Сиз фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига мурожаат қилишингиз лозим. Бундай турдаги ишлар алоҳида иш юритиш сифатида кўриб чиқилади. Бу ҳолатда юридик аҳамиятга эга факт ўрнатилиши керак.

 

Ўзингизнинг яшаш (прописка) жойингиздаги судга мурожаат қилишингиз зарур. Судга тақдим қилинадиган аризани тузишда профессионал юристлар (адвокатлар) хизматларидан фойдаланиш мумкин, бироқ қуйидаги тавсияларга риоя қилинса, ўзингиз ҳам уддалашингиз мумкин.

 

Сизнинг аризангиз қонунчиликка мувофиқ тузилиб, муайян реквизитларни сақлаши керак. Айнан:

 

- сиз ариза билан мурожаат қиладиган суднинг номи, олайлик, фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманлараро суди;

 

- сизнинг фамилиянгиз, исмингиз, отангизнинг исми, яшаш жойингиз, телефон;

 

- жавобгарнинг номи. Сизнинг ҳолатингизда – Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва унинг юридик манзили;

 

- сизнинг талабларингиз. Мазкур ҳолатда маълум даврни стаждан чиқариб ташлаш тўғрисидаги вазиятни ва ушбу стажни тан олиш ҳақидаги илтимосингизни тушунарли тарзда  тушунтиринг;

 

- ўз талабингизни асослантираётган ҳолатларни ҳамда баён қилинган ҳолатларни тасдиқловчи далилларни кўрсатинг. Архив маълумотлари ва сиз учун ҳисобга олинмайдиган даврда ўша корхонада (ўша ташкилотда) ишлайдиган ҳамда суд тингловида сизнинг талабларингизни тасдиқлашга тайёр гувоҳлар (камида 2 нафар) мавжудлигини маълум қилиш лозим;

 

- аризага илова қилинадиган ҳамма ҳужжатларни кўрсатиш.

 

Аризага қўл билан имзо қўйиш лозим. Агар сиз судга вакилингиз орқали мурожаат қилишга қарор қилсангиз, аризага мажбурий тартибда унинг ваколатини тасдиқлайдиган ишончнома ёки бошқа ҳужжатни илова қилиш лозим.

 

Судга аризани тақдим қилишдан олдин давлат божини тўлаш керак. Бож ЭКИҲнинг 10%и миқдорида тўланади, бу 13 024 сўмни ташкил қилади1.

 

Суд тинглови кунида меҳнат дафтарчаларининг асли ва паспортлари билан гувоҳларнинг ҳозир бўлишини таъминлаш зарур.

 

Суд мажлиси чоғида суд томонидан ҳозир бўлган гувоҳларнинг паспортлари ва меҳнат дафтарчалари текширилади, уларда сиз билан биргаликдаги иш даврини тасдиқлайдиган қайд бўлиши керак. Шунингдек суд меҳнат дафтарчасидаги қайдларга эътибор қаратади, улар аниқ бўлиши, буйруқлар рақамлари, ишга қабул қилиш ва бўшатиш саналари, ишга қабул қилиш ва бўшатиш ҳуқуқига эга шахсларнинг имзоларини сақлаши, қайдларнинг тартиб рақамларига мувофиқ бўлиши керак ва бошқалар. Архив маълумотномаларининг мавжудлиги ҳам эътибордан четда қолмайди.

 

Барча тақдим қилинган далиллар тадқиқ қилинган ва гувоҳлар кўрсатмалари кўриб чиқилгандан кейин суд томонидан сизнинг талабларингизни қаноатлантириш, яъни меҳнат фаолиятини тасдиқлаш ёки рад этиш юридик фактини ўрнатиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Қарор устидан апелляция/кассация тартибида фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига шикоят бериш мумкин бўлади.

 

Стажингизни тан олиш тўғрисидаги суд қарорини  20 кун ўтгандан кейин Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тақдим қилишингиз мумкин, бу стажни ҳисобга олиш ва пенсия тўлаш учун асос бўлади.

 

 

Елена ЕРМОХИНА, 

эксперт-юристимиз. 

 

 

 

Мавзуга доир материал:

 

Пенсияни пластикка ўтказиш – ихтиёрий иш 

 

Миқдорини ўзинг белгила, бироқ меъёрдан кам бўлмасин

 

 

______________________

1 Давлат божи ставкаларининг 1-банди “е” кичик банди (ВМнинг 03.11.1994 йилдаги 533-сон қарори).

Валюталар курси

2024-11-12
  • USD:12803.81 (+0.00) сум
  • EUR:13677.03 (+0.00) сум
  • RUB:130.64 (+0.00) сум