Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Шартнома тузамиз: нимага эътибор қаратиш лозим?

26.07.2016

Шартномалар тузиш – бизнес учун кундалик амалиётдир. Корхонада шартномавий ишни ташкил қилиш айрим саволларга жавобларни талаб қилади. Нимадан бошлаш керак? Шартномага қандай бўлимларни киритиш керак? Қандай шартнома хатоларини олдини олиш ёки йўл қўйилган хатоларни тузатиш мумкин? Бу ҳақда батафсил – янги шарҳимизда.

Шартномалар – бу битим иштирокчиларининг асосий келишувларини қайд қиладиган  ҳужжатлардир. Улар мамлакат доирасида ва ташқи савдо оборотида товарлар ва молиявий маблағларнинг ҳаракатини таъминлайди.

 

Барча тадбиркорлар шартномавий муносабатларга киришадилар, бу эса улардан муайян ишларни талаб қилади. Жумладан корхонанинг ўзида шартномани имзолашдан олдин унинг лойиҳаси тузилади, контрагент билан келишилади, тузатиш ва қўшимчалар киритилади, қонунга мувофиқлиги текширилади ва ҳ.к.

 

Штатлар сони чекланмаган ва молиявий харажатларини қисқартиришга мажбур бўлмаган субъектлар ўзларида тегишли бўлимларни ташкил қиладилар, у ерга шундай ишларни бажариш учун махсус иқтисодчилар  ва юристлар жалб қилинади. Кичик бизнес ҳар доим ҳам бундай имкониятга эга бўлмайди, натижада бир қатор саволлар юзага келади. Бугун биз уларнинг айримларига жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

 

 

Шартномавий иш. Нима ва қандай?

 

Корхонада шартномавий иш кўпинча расмийлаштиришга тўғри келадиган шартномаларнинг намунавий шаклларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашдан бошланади. Тайёр шаблонлардан фойдаланиш вақтни тежашда қулай: шартномани “бошидан” ёзгандан кўра унга айрим аниқлаштиришлар ва тузатишларни киритиш осон ва тез.

 

Фаолиятнинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда келгуси иш учун шартномаларнинг бир нечта шаклларини тайёрлаб қўйиш мумкин. Ҳатто шартноманинг бир тури доирасида унинг кичик турларини кўзда тутиш мумкин. Масалан, товарлар ўзи олиб кетиш ва харидорга бирйўла ёки муайян даврда партиялар билан етказиб бериш шартларида етказиб берилиши мумкин. Шундай қилиб, контрагентлар билан ўзаро муносабатларнинг хусусияти бу ерда белгиловчи омил ҳисобланади.

 

Хусусан   «NORMA» компанияси эксперт-юристлари томонидан ишлаб чиқилган шартномалар намуналари “Корхона юристи” дастурида сақланади.

 

Бироқ шуни тушуниш лозимки, тайёр шаблонлардан фойдаланиш тизими аъло даражага етишишига ҳали анча бор.

 

Биринчидан, барча эҳтимолий вариантларни олдиндан кўзда тутиб бўлмайди ва эртами-кечми кутилмаган вазиятга тўқнаш келишга тўғри келади.

 

Иккинчидан,  қачондир фойдаланишга киритилган шартномалар эскиради ва қонунчиликдаги долзарб ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқишни тақазо қилади.

 

Шартнома бўлимлари ва соҳа мутахассислари бўлмаган ташкилотларда бу иш ким томонидан бажарилиши ҳам муҳим. Лавозим йўриқномалари ва бошқа локал ҳужжатлар мавжуд бўлмаган мутлақо кичик фирмаларда шартномаларни тузиш ва расмийлаштириш устида қисман раҳбар, бош бухгалтер ва сотиш бўйича менежер ишлашларига тўғри келади.

 

Бунда шуни инобатга олиш жоизки, қонун чекловларсиз ҳар қандай шартномани тузиш имконини берсада, якуний ҳужжат шакллар ва айрим ҳолларда мазмун жиҳатдан қонунчилик талабларига мувофиқ келиши керак. Тушунарли, фақат ҳуқуқ соҳасидаги мутахассис бундай мувофиқликни лозим даражада таъминлаши мумкин.

 

Айтилганларни инобатга олиб, ҳеч бўлмаганда дастлабки босқичда ишга юристни жалб қилишни тавсия қиламиз. Корхонада расмийлаштирилаётган шартномаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказишга келишиб олинса, янада яхши. Бундай хизматлар учун харажатлар катта эмас ва эҳтимолий суд харажатлари ёки жарима санкцияларида иқтисод қилиш ҳисобига ортиғи билан қопланади.

 

 

Энг мақбул шартнома, у қандай?

 

Шартноманинг ҳажми унда яширинган фириблар сонига тўғри тарзда мутаносиб деган қараш шаклланган. Бинобарин, контрагент билан муносабатлар шаффофлигини исботлаш учун бир маънода шартномадаги бетлар сонини қисқартириш шарт эмас.

 

Шартномаларда бир нечта таркибий элементлар бор:

 

шартноманинг реквизитлари: тузилган сана ва жой, рўйхатга олиш рақами;

 

муқаддима, унда шартномани имзолаётган шахсларнинг номи ва ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар (устав, ишончнома, низом ва ҳ.к.) кўрсатилади;

 

битим шартлари;

 

тарафларнинг манзиллари, банк реквизитлари ва имзолари.

 

Шартномани ўқиш ва бажариш қулай бўлиши учун унинг бандлари бўлимларга бирлаштирилади. Бўлимларнинг номлари тузилган битимнинг муҳим шартларини акс эттиради.  Шартноманинг тури ва мураккаблигидан қатъи назар унда асосан қуйидаги бўлимлар кўзда тутилади:

 

Шартнома предмети;

 

Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

 

Шартнома суммаси ва ҳисоб-китоб тартиби;

 

Тарафларнинг жавобгарлиги;

 

Низоларни ҳал қилиш тартиби;

 

Форс-мажор;

 

Якуний қоидалар.

 

Моҳияти бўйича,  шартнома предмети – бу битим тарафлари кўзлайдиган асосий мақсаддир. Шартномани кейинчалик бажариш предмет қанчалик аниқ ва тўлиқ ифодаланганлигига боғлиқ. Шартнома тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўплами бевосита унинг предметига боғлиқ.  Уларни ҳам максимал равишда аниқ ва лўнда кўрсатиш лозим.

 

Муддатлар ҳам муҳим аҳамият касб этади.  Улар календарь сана ёки вақт даври билан, шунингдек муқаррар юз бериши керак бўлган воқеани кўрсатиш билан белгиланади (Фуқаролик кодексининг 145-моддаси, кейинги ўринларда - ФК). Шартноманинг сана ва муддатларини кўрсатмасдан уни бажаришнинг деярли имконияти йўқ. Боз устига ёзилган муддатлар тарафларнинг жавобгарлигини аниқлашда принципиал аҳамиятга эга.

 

Жавобгарлик бўйича кўпинча бериладиган саволлардан бири:  пеня ва жарималарни ёзиш керакми ёки қонунга ҳавола берилса етарлими? Ҳақиқатан “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунда1 жарима санкцияларининг аниқ миқдорлари келтирилган.  Бироқ бизнинг фикримизча, қатор сабабларга кўра шартномада жарима санкцияларининг аниқ миқдорларини белгилаган маъқул.

 

Биринчидан, низоларни ҳал қилишда қонуний неустойкадан юқори бўлса ҳам судлар томонидан шартномавий неустойка қўлланади2.

 

Иккинчидан, кўрсатилган қонуннинг қоидалари айрим ҳуқуқий муносабатларга, олайлик, ижарага нисбатан қўлланмайди.

 

Қайд қилиш жоизки, қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олинган ҳолда суд неустойкани камайтиришга ҳақли (ФКнинг 326-моддаси).

 

Шартномавий неустойка мавзуси ҳақида бу ерда батафсил ўқиш мумкин.

 

 

Форс-мажор тўғрисида айтиб ўтинг

 

Енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатлари ва уларни тасдиқлаш тартиби қонунчиликда ёзилган.

 

Форс-мажор ҳолатлар жумласига томонларнинг иродаси ва фаолиятларига боғлиқ бўлмаган табиат ҳодисалари (зилзила, кўчки, бўрон, қурғоқчилик ва бошқалар) ёки ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар (уруш ҳолати, қамал, давлат манфаатларини кўзлаб импорт ва экспортни тақиқлаш ва бошқалар) сабабли юзага келган шароитларда томонларга қабул қилинган мажбуриятларни бажариш имконини бермайдиган фавқулодда, олдини олиб бўлмайдиган ва кутилмаган ҳолатлар киради3.

 

Қарздорнинг шартлашувчи шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун зарур товарларнинг бозорда йўқлиги, қарздорда зарур пул маблағларининг бўлмаганлиги форс-мажор ҳисобланмайди (ФКнинг 333-моддаси учинчи қисми).

 

Фикримизча, шартномада кўрсатилган ҳуқуқий нормаларга ҳавола бериш бутунлай етарли.

 

 

Низоларни ҳал қиламиз

 

Шартномани бажариш чоғида тарафлар ўртасида айрим масалалар бўйича келишмовчиликлар юзага келиши мумкин. Масалан, шартнома мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик натижасида низо вужудга келади. Шартномада бундай низолар қай тарзда ҳал қилинишини белгилаш зарур.

 

Талабномаларнинг мазмуни, уларни тақдим қилиш тартиби, шунингдек кўриб чиқиш ва жавоб бериш муддатлари қонун билан тартибга солинади. Бироқ, агар шартнома талабнома тартибини қўллашга кўрсатма сақламаса, фақат қонунда кўзда тутилган ҳолларда унга риоя қилишга ҳавола бериш мумкин.

 

Суд тартибида ҳам нозик жиҳатлар мавжуд. Жорий қилинган суд мажлисларини видеоконференцалоқа тартибида ўтказиш тартиботи кўп жиҳатдан тарафлари мамлакатнинг турли минтақаларида жойлашган хўжалик ишларини кўриб чиқишни жиддий соддалаштирди. Ҳақиқатан “оддий” ишлар бўйича бошқа вилоятга бориш учун йўл харажатларига энди маблағ сарфлаш шарт эмас, олис режимида  иштирок этиш мумкин. Бинобарин, қатор ҳолатларда тарафларнинг вакиллари ҳозирча низони кўриб чиқишда шахсан ҳозир бўлишни афзал кўришмоқда. Шунинг учун шартномада юзага келадиган низоларни кўриб чиқадиган аниқ судни кўрсатиш ва эҳтимолий хатарларни олдини олган маъқул.

 

 

Шартномада хато: қандай тўғриланади?

 

Қонунчилигимиз шартнома хатолари деган таърифни сақламайди. Аниқ юридик оқибатлар бу масалада белгиловчи маънога эга бўлади.  Масалан, дастлабки келишувлар маъносини бузиб кўрсатиш натижасида тарафлар ҳақиқатда кўзда тутган шартномани тузмадилар. Бу хатонинг аниқ мисоли.  Қонунда кўзда тутилган шартнома шаклларига риоя қилмаслик ёки унинг мазмунига нисбатан айрим талабларни бузишни ҳам хатолар жумласига киритиш мумкин. Қайд қиламизки, келтирилган мисоллардаги битимлар ҳақиқий эмас деб тан олинади.

 

Биз бу ерда ҳақиқий эмас ҳисобланадиган  битимларнинг сабаб ва оқибатлари ҳақида ёзгандик.

 

Қолган ҳолатларда сўз юридик оқибатлар келтирмайдиган бартараф этиладиган босма хато, ифодалашдаги ноаниқликлар ҳақида бораётир.

 

Мисол келтирамиз. Мол етказиб берувчи ва харидор ўртасида тузилган шартноманинг айрим бандларида “буюртмачи”, “сотувчи” ёки “ишлаб чиқарувчи” номлари ишлатилади. Бу ташкилотда “ҳаётдаги ҳар қандай ҳолат учун” шартноманинг битта шаблони амалда бўлиб, битимнинг ҳақиқий шартларига шошилинч тарзда мослаштирганда  содир бўлади. Қандай бунга йўл қўймаслик ҳақида биз юқорида ёзганмиз.

 

Бундай турдаги хатолар жумласига грамматик, пунктуацияга оид хатолар, икки хил ифодалашдан фойдаланиш ва ҳавола мавжуд бўлмаган ёки маъноси бўйича мос келмайдиган бандга (бўлимга) бериладиган ҳавола қилувчи шартлар киради.

 

Чамаси, шартномани тил меъёрлари ва қоидаларига мувофиқлигини текшириш, шунингдек унинг барча шартларининг мантиқий ўзаро боғлиқлигини ўрнатган маъқул. Буни шартномани расмийлаштиргунча амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Агар дастлабки босқичда барибир буни амалга оширишнинг иложи бўлмаган бўлса, расмийлаштирилган шартномага қўшимча келишув тузиб, тегишли тузатишлар киритиш мумкин.

 

 

Қандай рўйхатга олинади ва қанча сақланади?

 

Расмийлаштирилаётган шартнома рўйхатга олиниб, ҳисобга қўйилади. Қоидага кўра, рўйхат рақамини шартномани чиқараётган ташкилот беради. Ҳисобга қўйишнинг бир нечта варианти мавжуд.

 

Биринчи. Шартномаларни рўйхатга олиш китобини юритиш. Бу услуб бугун ҳам энг тарқалган услуб ҳисобланади, чунки анча сарфи кам ва одатга айланган.

 

Иккинчи.  Рўйхатга олишнинг электрон журналини юритиш. Моҳиятан бу худди ўша, масалан,   стандарт Excel иловасида юритиладиган рўйхатга олиш китоби. Тўғри бунинг салбий томони ҳам бор – электр энергияси бўлмаганда ёки компьютер ишида ишдан чиқиш содир бўлганда ундан фойдаланиш имкони бўлмайди.

 

Учинчи.  Ҳужжатларни тўлиқ автоматлаштирилган тарзда ҳисобга қўйиш. Ҳозирнинг ўзида турли дастурий ечимлар мавжуд ва рўйхат мунтазам тўлдириб борилади. Бироқ, эҳтимолий техник носозликлар каби шунга ўхшаш муаммолардан ташқари   дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш уларни сотиб олиш ва ўрнатиш учун муайян молиявий харажатларни талаб қилади. Шунингдек бундай воситаларни қўллаш учун махсус билим ва кўникмаларни олиш керак.

 

Шартномаларнинг қоғоздаги оригиналлари  ва уларнинг барча иловалари (спецификациялар, қўшимча келишувлар ва бошқалар) тасдиқланган ишлар номенклатурасига асосан регистр папкаларда сақланиши керак. Бажарилган шартномаларни сақлаш муддатлари қонун ҳужжатларида белгиланмаган.  Бироқ эътиборни шунга қаратиш жоизки, хўжалик юритувчи субъект фаолиятини текширишда назорат қилувчи органлар текширилаётган даврда расмийлаштирилган барча ҳужжатларнинг оригиналларини талаб қилиб олишади. Шунинг учун шартномаларнинг оригиналларини қоғозда камида беш йил4 сақлаш, кейин эса ҳудудий архивга топшириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Ҳужжатларни сақлаш муддатларини ҳисобга олиш тартибини ташкилотнинг локал ҳужжатларида акс эттиришни маслаҳат берамиз.

 

Шуни қўшимча қиламизки, ўнлаб йиллар олдин шаклланган ҳужжатлар айланиши тизими объектив равишда эскирган ва замонавий бизнес сўровларига жавоб бера олмайди, чунки кўп вақт ва моддий ресурсларни банд қилади.

 

Мақбуллаштириш имконияти юзада жойлашган: тадбиркорлик фаолиятига АКТни кенг жорий қилиш  шартномавий муносабатларни ҳужжатсиз шаклга ўтказиш имконини беради. Мамлакатимиз қонун ижодкори электрон ҳужжат айланишига5 нисбатан аллақачон зарур норматив базани шакллантирган. Бироқ қонун томонидан тақдим этилган имкониятларни рўёбга чиқариш учун амалиётда барча иштирокчилар учун қулай ва тушунарли механизмлар жорий қилиниши керак.

 

Якун чиқарамиз ва бир қанча амалий тавсиялар берамиз:

 

корхонада шартномавий ишни компания тадбиркорлик фаолиятининг турларидан келиб чиқиб шартномалар намуналарини тайёрлашдан бошланг;

  

шартноманинг шакли ва мазмуни қонунчилик талаблари ва тарафларнинг ҳақиқий келишувларига мувофиқлиги юзасидан ҳуқуқий экспертиза ўтказишларини юристлардан илтимос қилинг;

 

шартнома расмийлаштирилгандан кейин унинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқармайдиган хато аниқланган тақдирда шартнома матнини қўшимча келишув билан тузатинг.

 

 

 

Олег ЗАМАНОВ, экспертимиз. 

 

Мавзу бўйича материаллар:


Ҳақиқий эмас битим: сабаблари ва оқибатлари

 

Шартномада неустойка: жарима ёки пеня

 

 


1 Ўзбекистон Республикасининг 29.08.1998 йилдаги 670-I-сон Қонуни.

2 Фуқаролик кодексининг 263-моддаси иккинчи қисми;  ОХС Пленумининг "Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги қарорининг 10-банди.

3 Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги  15.02.2005 йилдаги 63-сон Низомнинг 2-банди.

4 Қаралсин. Ўзбекистн Республикаси Солиқ кодексининг 91-моддаси 11-қисми.

5 Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги 29.04.2004 йилдаги 611-II-сон Қонуни; Ўзбекистон Республикасининг “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги 11.12.2003 йилдаги 562-II-сон Қонуни; Ўзбекистон Республикасининг “Электрон тижорат тўғрисида”ги 22.05.2015 йилдаги ЎРҚ-385-сон Қонуни янги таҳрири; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электрон тижоратда битимларни амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 02.06.2016 йилдаги 185-сон қарори.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1293