Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Abitur.uz туркумидаги тестлар навбатдан ташқари янгиланди

26.07.2016

Яқинда имтиҳонлар! Сиз уларга нечоғли тайёр эканлигингизни текшириб кўринг. Буни электрон тренажерлардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш мумкин. Ахир қисқа муддатларда энг мураккаб тестларни ечишни ўрганиш учун Abitur.uz туркумидаги дастурий маҳсулотларда ўзингизни баҳолаш, ўқиш ва вақтни назорат қилишни ўрганиш имконини берадиган тестлашнинг 3 турли режими кўзда тутилган

Abitur.uz ишлаб чиқувчилари абитуриентлар учун электрон тестларнинг навбатдан ташқари янгиланиши чиққанлигини хабар қилади! Дастурларнинг тўлиқ версиялари ва блокли тўпламлари биринчи марта бутун ва алоҳида ҳар бир йўналиш бўйича Тошкент коллежларига 2016/2017 ўқув йилида қабул квоталари билан тўлдирилди. Бу ўқув юртларида 20 та янги таълим йўналиши пайдо бўлади. Дастурга лицей ва коллежларга ўқишга кирувчилар ҳамда олий ўқув юртлари абитуриентлари учун кимё, рус тили ва адабиёти бўйича янги тестлар киритилди.

 

Бир ой мобайнида бу иккинчи янгилашдир. Олдинги янгилашда Ўзбекистон олий ўқув юртларига янги қабул квоталари, шунингдек биология, физика ва тарих бўйича янги тестлар чиққан эди.

 

Янгилашга киритилган кимё бўйича талай тестларни ишонч билан ностандарт топшириқлар жумласига киритиш мумкин, чунки уларни ечиш учун нафақат умумий, ноорганик ва органик кимёни чуқур билиш, балки мантиқий ва ностандарт фикр юритишни ҳам билиш керак.

 

Эътибор қаратинг –  қисқа муддатларда энг мураккаб тестларни ечишни ўрганиш учун Abitur.uz туркумидаги дастурий маҳсулотларда тестлашнинг 3 режими кўзда тутилган, улардан бири вақт учун синов тести ҳисобланади, у бўлғуси абитуриент кўп марта ҳақиқий тестлаш шартларини репетиция қилиши учун мўлжалланган.

 

Тошкентдаги икки коллеж ўз номини ўзгартирди.  Демак, Тошкент авиация коллежи энди Яшнобод политехника  касб-ҳунар коллежи дейилади. Тошкент радиотехника касб-ҳунар коллежи номини Тошкент телекоммуникация технологиялари  касб-ҳунар коллежига ўзгартирди.

 

Барча ушбу ўзгартиришлар Abitur.uz электрон тестларнинг янги чиқишида ўз аксини топган.

 

Abitur.uz электрон тестлари ўрнатилмаган абитуриентлар учун эслатиб ўтамизки, дастурий маҳсулотларнинг серия рақамлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

 

1.  Тўлиқ тўпламлар:

 

“Олий ўқув юртларига ўқишга кирувчилар учун электрон тестлар”;

 

“Лицей ва коллежларга ўқишга кирувчилар учун электрон тестлар”;

 

“Математика”;

 

“РФ олий таълим муассасаларига ўқишга кирувчилар учун электрон тестлар”.

 

 

2.   Таълим йўналишлари бўйича блокли тўпламлар:

 

“Аниқ фанлар-1” мактаб битирувчилари ва олий ўқув юртлари абитуриентлари учун;

 

“Аниқ фанлар-2” мактаб битирувчилари ва олий ўқув юртлари абитуриентлари учун;

 

“Табиий фанлар” мактаб битирувчилари ва олий ўқув юртлари абитуриентлари учун;

 

“Ижтимоий-гуманитар фанлар” мактаб битирувчилари ва олий ўқув юртлари абитуриентлари учун;

 

3.   Алоҳида фанлар бўйича тайёрлов тестлари:

 

Физика 

 

Кимё 

 

Биология 

 

Тарих 

 

География 

 

Она тили ва адабиёт 

 

Инглиз тили 

 

Немис тили 

 

Француз тили

 

Абитуриент учун тестларни Click, Paynet тўлов тизимлари орқали, киоскалардан скретч-карталарда, ишлаб чиқарувчи компания офисидаги дискларда, шунингдек  "Cinema Market", "Azamat Grand Plyus" дўконларидан харид қилиш мумкин. Маълумот учун телефон: 200-00-40.

 

Янгилашни юклаб олинг ҳамда кириш тестларигача рус тили ва адабиёти ҳамда кимё бўйича янги тестларни ечишга улгуринг!

 

Эътиборингизни яна шу фактга қаратамизки,  модомики “Менинг шаҳрим. Таълим” бренди   Abitur.uz га ўзгартирилган экан, дастурларнинг янги версияларида янги логотип жойлаштирилган. Электрон тестларнинг янги версияларини ўрнатишда сизнинг иш столингизга ёрлиқ сифатида ўрнашадиган пиктограмма (нишонча) ҳам ўзгарган.

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Abitur.uz скретч-карталари энди газета киоскаларида

 

Абитуриент PAYNET га боради

 

«DeltaCard» эгалари учун электрон тестлар чегирма билан тақдим қилинади

 

Электрон тестларни Click орқали харид қилиш имконияти

 

«Менинг шаҳрим» Лойиҳаси скретч-карталар реализациясини бошлади

 

Abitur.mg.uz:  маслаҳатлар он-лайн тарзда

 

Талаба баллари

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 825