Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Электрон тестларнинг навбатдаги янгиланиши чиқди

05.07.2016

Abitur.uz туркумидаги электрон тестларнинг янгиланган версияларини юклаб олиш мумкин. Уларга янги тестлар ва 2016 йил учун квоталар бўйича ахборот киритилган

Abitur.uz туркумидаги электрон тестларнинг янгиланган версияларини юклаб олиш мумкин. Уларга янги тестлар ва 2016 йил учун квоталар бўйича ахборот киритилган.

 

Ишлаб чиқувчиларнинг хабар беришича, дастурлар Ўзбекистоннинг барча олий ўқув юртлари бўйича 2016 йил учун янги қабул квоталари билан тўлдирилган. Эслатиб ўтамиз, бакалавриат ёки магистратура мутахассисликларининг ҳар бири бўйича грант ва контрактга қанча ўрин ажратилганлигини билиш учун  қизиқтираётган олий ўқув юрти тўғрисидаги ахборотни очиш зарур.

 

2016 йил 28 июнда янгиланган версиялар биология, физика ва тарих бўйича янги тестлар билан тўлдирилган.

 

1 августгача яна битта янгилашни чиқариш режалаштирилаётир, унга кимё, она тили ва адабиёт ҳамда бошқа фанлар бўйича янги тестлар киради.

 

“Менинг шаҳрим” лойиҳасидан электрон репетиторлар билан таниш бўлмаган абитуриентларга дастурларнинг ўзини Abitur.uz сайтидан юклаб олиш ва бир кеча кундуз мобайнида улардан бепул фойдаланиш мумкинлиги маълум қиламиз. Кейинчалик фойдаланиш учун фаоллаштириш учун серия рақамларини харид қилиш зарур бўлади.  Тўлов вариантлари ҳақида қуйида айтиб ўтамиз, ҳозир эса тарқатилаётган лойиҳалар дастурлари номларини келтирамиз:

 

 

1.                  Тўлиқ тўпламлар:

 

“Олий ўқув юртларига ўқишга кирувчилар учун электрон тестлар” (битта дастурда барча фанлар бўйича олий ўқув юртлари абитуриентлари учун тестлар, мутахассисликлар, ўқув юртлари, қабул квоталари ва ўтиш баллари тўғрисида ахборот);

 

“Лицей ва коллежларга ўқишга кирувчилар учун электрон тестлар” (битта дискда барча фанлар бўйича лицей ва коллежларга ўқишга кирувчилар учун тестлар, мутахассисликлар, ўқув юртлари, қабул квоталари ва ўтиш баллари тўғрисида ахборот);

 

“Математика” (математика бўйича электрон ўқув қўлланмаси, ечиш усуллари билан тестлар блоки, ечимларсиз тестлар блоки, мутахассисликлар, ўқув юртлари, қабул квоталари ва ўтиш баллари тўғрисида ахборот);

 

“РФ олий таълим муассасаларига ўқишга кирувчилар учун электрон тестлар” (битта дастурда барча фанлар бўйича олий ўқув юртлари абитуриентлари учун тестлар).

 

 

2.                Таълим йўналишлари бўйича блокли тўпламлар:

 

“Аниқ фанлар-1” (физика, математика, она тили ва адабиёт, инглиз тили бўйича тестлар, мутахассисликлар, ўқув юртлари, қабул квоталари ва ўтиш баллари тўғрисида ахборот) мактаб битирувчилари ва олий ўқув юртлари абитуриентлари учун;

 

“Аниқ фанлар-2” (кимё, математика, она тили ва адабиёт, инглиз тили бўйича тестлар, мутахассисликлар, ўқув юртлари, қабул квоталари ва ўтиш баллари тўғрисида ахборот) мактаб битирувчилари ва олий ўқув юртлари абитуриентлари учун;

 

“Табиий фанлар” (биология, кимё, она тили ва адабиёт, инглиз тили бўйича тестлар, мутахассисликлар, ўқув юртлари, қабул квоталари ва ўтиш баллари тўғрисида ахборот) мактаб битирувчилари ва олий ўқув юртлари абитуриентлари учун;

 

“Ижтимоий-гуманитар фанлар” (тарих, она тили ва адабиёт, инглиз тили бўйича тестлар, мутахассисликлар, ўқув юртлари, қабул квоталари ва ўтиш баллари тўғрисида ахборот) мактаб битирувчилари ва олий ўқув юртлари абитуриентлари учун;

 

 

3.                  Алоҳида фанлар бўйича тайёрлов тестлари:

 

Физика 

 

Кимё 

 

Биология 

 

Тарих 

 

География 

 

Она тили ва адабиёт 

 

Инглиз тили 

 

Немис тили 

 

Француз тили

 

Мазкур электрон маҳсулотларга серия рақамларини харид қилган ва улардан фаол фойдаланаётган фойдаланувчилар янгиланган модулларни сайтдан ёки ушбу материалда таклиф қилинган ҳаволалар бўйича юклаб олишлари зарур.

 

Ушбу ҳар бир абитуриент учун зарур бўлган дастурларни эндигина сотиб олишни режалаштираётганлар керакли маҳсулот учун серия рақамларини Click, Paynet тўлов тизимлари орқали, газета киоскаларидан скретч-карталарда, ишлаб чиқарувчи компания офисидаги дискларда, шунингдек  "Cinema Market", "Azamat Grand Plyus" дўконларидан харид қилишлари мумкинлигини маълум қиламиз.

 

Янгилашни юклаб олинг ҳамда тестлашдан муваффақиятли ўтиш учун 1 августгача янги тест топшириқларини ечишга улгуринг!

 

Маълумотлар учун телефон: 200-00-40.

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Abitur.uz скретч-карталари энди газета киоскаларида

 

Абитуриент PAYNET га боради

 

«DeltaCard» эгалари учун электрон тестлар чегирма билан тақдим қилинади

 

Электрон тестларни Click орқали харид қилиш имконияти

 

«Менинг шаҳрим» Лойиҳаси скретч-карталар реализациясини бошлади

 

Abitur.mg.uz:  маслаҳатлар он-лайн тарзда

 

Талаба баллари

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Ташкент – не сельская местность
Я проживаю в г. Ташкенте с родителями, своего жилья не имею. Могу ли я принять участие в программе доступного жилья, если женюсь и решу жить отдельно от родителей?
09.12.16
Просмотры: 434