Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКрупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Можно ли вернуть НДС по безнадежной задолженности Как передать учредителю квартиру в счет дивидендов Как хранить бухгалтерские документы

Қимматли қоғозлар бозори мутахассислари қандай аттестациядан ўтказилади?

06.05.2017

 

ҚҲТБТ порталида Қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака аттестатини бериш тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинди.

 

Лойиҳага кўра қуйидагилар мажбурий аттестациядан ўтказилади:

 

Марказий депозитарий ва унинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари, фонд биржаси ижро этувчи органи ва унинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари, валюта биржаси фонд бўлими раҳбарлари, профессионал иштирокчиларнинг ижро этувчи органлари раҳбарлари;

 

Қимматли қоғозлар бозорида бевосита қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишда иштирок этадиган Марказий депозитарий ва унинг таркибий бўлинмалари, фонд биржаси ва унинг таркибий бўлинмалари, валюта биржаси фонд бўлими, профессионал иштирокчилар мутахассислари.

 

Бунда амалдаги малака талабларига асосан тегишинча I ва II тоифали малака аттестатлари берилади.

 

I тоифали даъвогарлар учун аттестация тестлаш (60 дақиқада 60 та савол) кўринишида ўтказилади, ундан муваффақиятли ўтган тақдирда оғзаки имтиҳондан ўтади (назарий ва амалий тусдаги 4 та савол, савол учун 2 баллдан, тайёрланишга - 30 дақиқа).  II тоифали даъвогарларга нисбатан фақат тестлаш кўзда тутилади.

 

Аттестация натижалари (“аттестациядан ўтди”/“аттестациядан ўтмади”) уни ўтказиш санасидан кейин 3 иш куни ичида Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази сайтида эълон қилиниши лозим. Натижалар устидан шикоят қилишга даъвогар аттестациядан ўтмади деб тан олинган кундан эътиборан 30 кун берилади.

 

Аттестациядан ўтказиш учун даъвогарлардан 1 ЭКИҲ миқдорида бир марталик йиғим ундириш таклиф қилинган. Малака аттестати олган шахслар тўғрисидаги маълумотлар Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг ягона реестрига киритилади.

 

Қуйидагилар истисно тариқасида аттестациядан ўтказмасдан ва бир марталик йиғим тўламасдан берилади:

 

I  тоифали малака аттестати – Ўзбекистонда ёки чет давлатда (башарти қонун ҳужжатларига мувофиқ нострификациядан ўтган бўлса) олинган иқтисод, юридик фанлари номзоди (доктори) илмий унвонига эга шахсларга;

II тоифали малака аттестати – молия, иқтисодиёт ёки юридик соҳада  имтиёзли дипломга эга бўлган мамлакатимиз олий ёки ўрта махсус ўқув юртлари битирувчилари (башарти диплом берилган санадан 3 йилдан кўп ўтмаган бўлса).

 

Лойиҳа муҳокама жараёнида бўлиб, ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.