Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Мамлакатимиз парламенти юқори палатасининг бешинчи ялпи мажлиси шу йил 31 мартда бўлиб ўтади

11.03.2016

Тошкент шаҳрида 2016 йил 9 март куни Сенат Раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигида ўтказилган парламент юқори палатаси Кенгашининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлисини жорий йилнинг 31 март куни чақириш тўғрисида Қарор қабул қилинди.

 

Ялпи мажлис муҳокамасига   бир қатор қонунлар, шу жумладан:

 

 «Парламент назорати тўғрисида»ги


«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги (янги таҳрири) 

 

 айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунлар;


 ҳамда

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва  Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг  ўтган 2015 йилда амалга оширилган фаолияти  тўғрисидаги  ҳисоботлари муҳокама килиниши кўзда тутилмоқда;


бундан ташқари,

 

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг прокуратура органлари фаолиятини назорат қилувчи комиссияси таркиби тўғрисидаги 

 

 масала  кўриб чиқилади.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси юқори палатаси қўмиталарининг ва Девонининг бешинчи ялпи мажлисга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир ишларини мувофиқлаштириш учун Кенгаш томонидан Сенат Раисининг ўринбосари  Светлана Артикова бошчилигида ишчи гуруҳ тузилди.

 

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг ваколатига тааллуқли  бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Маъруф  УСМАНОВ .

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Муносиб меҳнат – муҳофаза қилинган ва хавфсиз меҳнат!

 

Бухгалтерия ҳисоби – миллий иқтисодиёт учун муҳим масала

 

Парламент юқори палатасининг ялпи мажлиси 2015 йил 3 декабрда бўлиб ўтади

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах