Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Муносиб меҳнат – муҳофаза қилинган ва хавфсиз меҳнат!

08.01.2016

Шуҳрат ШАРАФУТДИНОВ ва Полянте СВЕШНИКОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари,ЎзЛиДеП фракцияси аъзоларининг муҳокама этилаётган “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги (янги таҳрири) Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси юзасидан изоҳлари.

 

 

Авваламбор, амалдаги Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида» Қонуни1 ҳозирги вақтдаги бозор иқтисодиётининг замонавий талабларига ва давлат-хусусий шерикликни мустаҳкамлаш, мамлакатда меҳнат қонунчилиги ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларга мос келмайди.

 

Шу билан бирга, “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги, “Саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги, “Радиация хавфсизлиги тўғрисида”ги, “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (янги таҳрири), “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари   қабул қилинганлиги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунни қайта кўриб чиқиш заруратини юзага келтирмоқда.

 

Шу муносабат билан, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 майдаги 132-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини 2014 – 2016 йилларда амалга оширишга доир Қўшимча тадбирлар комплексининг 3-бандига мувофиқ “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан ушбу қонун лойиҳасини тайёрлашда қатор вазирликлар ва тармоқ идораларининг, йирик саноат корхоналарининг таклифлари ва халқаро тажриба2 инобатга олинган ҳолда қонун лойиҳасида ўз аксини топди. Бу қонун лойиҳаси Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзстандарт агентлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ва  Савдо-саноат палатаси билан келишилган ҳамда Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган.

 

Яна бир муҳим факт – мазкур қонун лойиҳасининг амалга оширилиши вазирлик ва ташкилотлар ҳамда бюджетдан қўшимча маблағни талаб этмайди.


Қуйидаги асосий йўналишдаги масалаларни ҳал этиш учун “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида” Қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши зарурати туғилмоқда:

 

- ташкилотларда иш берувчи ва ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бажариш бўйича масъулиятини ошириш, шу жумладан, ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодиса ҳолатларини яшириш ёки ўз вақтида текширишни ўтказмаслик, меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари ижросини назорат қилувчи давлат органининг кўрсатмаларини белгиланган муддатларда бажармаслик ҳолатларига чек қўйиш;

 

- меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тадбирларнинг молиявий таъминотини кучайтириш;

 

- меҳнат шароитлари ва муҳофазаси бўйича тегишли назоратни таъминлаш бўйича махсус ваколатли давлат органи, давлат бошқаруви органлари ва идораларининг функция ва вазифаларини белгилаш.

 

Қонун лойиҳасининг асосий қоидалари қуйидаги меъёрлардан иборат:

 

- меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуматининг ва бу соҳада давлат сиёсати олиб боришда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ваколатлари белгиланди;

 

- қонун лойиҳасига Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги – меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида махсус ваколатли давлат органидир деган тушунча киритилди ва махсус ваколатли давлат органига меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ва қонуности ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш вазифаси юклатилди;

 

- меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатишни таъминлаш юзасидан талаблар киритилди ва бошқа давлат бошқаруви органларининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари, шу жумладан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ва жойларда давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари белгиланди;

 

 - меҳнатни муҳофаза қилиш талабларининг бузилиши натижасида ташкилот ёки унинг тузилма бўлинмалари фаолияти, ишлаб чиқаришларни (асбоб-ускуналар) тўхтатилиши ва бундай ташкилотлар фаолиятини тугатиш талаблари қайта кўриб чиқилди;

 

- корхона ва ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифаларини амалга оширишда, иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича аттестацияси ва иш жойларининг жароҳатлаш хавфини аниқлаш ва ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўқитиш ва малакасини ошириш, меҳнатни муҳофаза қилиш аудитини ташкил этиш бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида хизматлар бозорининг профессионал иштирокчиси тушунчаси қонун лойиҳасига киритилди;

 

- касбий хавф бўйича хатари паст ташкилотларда ҳамда муҳофаза қилиш хизматини ташкил этишга имкониятлари етмаган кичик корхоналарда (ходимлар сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотларда) меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифаларини бажариш аутсорсинг асосида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида хизматлар бозорининг профессионал иштирокчиларини (мазкур соҳада фаолият юритадиган тадбиркорларни) жалб қилиш назарда тутилган;

 

- ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини олдини олиш ҳамда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни тугатишда ортиқча харажатларнинг олдини олиш ва ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишни тўғри ташкил этиш мақсадида ташкилотлар томонидан ихтиёрий равишда меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқарув тизимини аудит қилиш механизми жорий этилади;

 

- меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозоридаги профессионал иштирокчиларга қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикаси Ҳуқумати томонидан белгиланиши бўйича норма киритилди;

 

- меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида кафолатлар, ҳуқуқлар, иш берувчи ва ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб олинди;

 

- ходимларнинг айрим тоифалари, аёллар, вояга етмаган шахслар ва меҳнат қобилияти чекланган шахслар учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари белгиланди;

 

- меҳнатни муҳофаза қилишни давлат назорати, меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси ва меҳнат хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатларининг мониторинги тушунчалари киритилди ҳамда махсус ваколатли давлат органининг кўрсатмаларини белгиланган муддатларда бажарилишини таъминламаган шахслар ёки ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касаллигини ўз вақтида махсус текширишни ташкил этмаган, шунингдек ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини келиб чиқиш ҳолатларини яширишда айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши нормалари киритилди;

 

- юридик шахснинг тугатилишида етказилган зарар учун ташкилотнинг жавобгарлиги нормалари кўрсатилган;

 

- меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назорати тартиби қайта кўриб чиқилди ва касаба уюшмаларининг ходимларнинг меҳнатини муҳофаза қилишга доир ҳуқуқини ҳимоя этиш борасидаги ҳуқуқлари кенгайтирилди.

 

Ўйлаймизки, 2016 йилнинг 1 сентябридан кучга кириши кўзда тутилган «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири:

 

- биринчидан, меҳнатни муҳофаза қилишни республика, тармоқ ва ҳудуд даражасида самарали ва тўғри ташкил қилинишини таъминлайди;

 

-  иккинчидан, меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бажаришда иш берувчи билан бирга ходимнинг ҳам масъулиятини оширади;

 

- учинчидан, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида давлат назорат органларининг аралашувисиз, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги тадбирларни тўғри ташкил қилишда иш берувчининг қизиқишини оширади;

 

- тўртинчидан, касб касалликларининг ва ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдининг олиниши ва камайтирилиши ташкилотнинг иқтисодий ҳолатининг ўсишига сабаб бўлади ҳамда ходимларнинг, шу жумладан вояга етмаганларнинг ижтимоий ҳимояси мустаҳкамланишига ҳисса қўшади.

 

 

 

 

Маъруф  УСМАНОВ  суҳбатлашди ва ёзиб олди

 

________________________________________________

1Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 6 май 1993 йилдаги 840-XII-сон қарори билан амалга киритилган.

 

2 Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги соҳасидаги ХМТнинг Конвенция ва тавсиялари, 20 зиёд чет эл давлатларнинг шу жумладан Европа Иттифоқи мамлакатлари, Япония, Корея, Россия, Беларусь, Қозоғистон ва бошқалар, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонунчилиги ва меъёрий ҳужжатлари ўрганилди.

ХМТнинг маълумотларига кўра бутун дунё бўйича ҳар йили меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлган сабабларга кўра 2 миллионга яқин киши вафот этмоқда, 160 миллионга яқин киши касб касалликларига дучор бўлган. Дунёда жами ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг умумий сони 270 миллионга баҳоланмоқда.

Дунёдаги меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлган ўлимларнинг асосий қисмини қуйидагилар ташкил этмоқда:

32 % – рак касалликлари (радиоактив ионли материаллардан ва ультрабинафша нурлардан нурланиш орқали, асбест, кремний ва бошқа канцероген моддалар билан ишлаш, радон, дизель двигателлари чиқинди газлари ва бошқа канцероген чанглар чиқадиган жойларда ишлаш жараёнида пайдо бўладиган касалликлар);

23 % – юрак, қон томири касалликлари (нормаланмаган иш вақти, иш вақтининг узоқ давом этиши ва кечки сменада ишлаш, ходимга қўйилган юқори талаб, қатъий тартибга солинган иш жадвали, юқори стресс ва бошқа қон босимининг ошиб кетиши, юрак-томир касалликларига олиб келадиган ишларда ишлаш натижасида юзага келади);

19% – ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар (корхона ва ташкилотларда меҳнат хавфсизлиги бўйича йўналтирилган сиёсати олиб берилмаганлиги, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасини бошқариш ва рағбатлантириш бўйича тизим йўқлиги, ушбу соҳадаги маданият шаклланмаганлиги ва ишчининг саломатлигини муҳофаза қилиш билан шуғулланувчи соғлиқни сақлаш тизимининг ривожланмаганлиги сабаб бўлмоқда);

17% – юқумли касалликлар (юқумли ва паразит касалликлар, истеъмол қилинаётган ичимлик суви сифатининг талабга жавоб бермаслиги, канализация хизматининг ёмон ҳолатдалиги, иш жойларининг санитария-гигиеник ҳолатининг белгиланган талабларга жавоб бермаслиги ва бу соҳада иш берувчи ва ишловчиларнинг билим савиясининг пастлиги натижасида юзага келади).

Меҳнат хавфсизлиги борасидаги Япония, Франция, Германия, АҚШ, Россия, Қозоғистон, Беларусь, Литва давлатлари ва бошқа халқаро ташкилотлар қонун ҳужжатлари ўрганилганда меҳнат хавфсизлиги бўйича қонунчиликларга бир қатор асосий талаблар, нормалар ва стандартлар киритилганлиги аниқланди.

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Меҳнат вазирлиги ўз хизматларини такомиллаштиради

 

Қонунларимиз юқори самара ва унумдорлик билан ишлаши керак!

 

Қонун ижроси депутатлар назоратида

 

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига 20 йил

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан:

 

Агар ходимнинг яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати тугаса, у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керакми?

 

Мен билан тузилган меҳнат шартномаси бекор бўлганда корхона қандай тўловларни амалга ошириши керак (огоҳлантириш даврида тўлиқ ишлаганимни ҳисобга олган холда)?

 

Агар ходим 10 ой давомида меҳнатга яроқсизлик варақасида бўлса, меҳнат таътили бериш мумкинми?

 

 

 

 

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1432