Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига 20 йил

29.12.2015

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг бўлим мудири Маҳмуджон ИСАЕВнинг Меҳнат кодекси юзасидан мулоҳазалари.

 

Йигирма  йил муқаддам Парламентимиз томонидан 294 модда ва 16 бобдан иборат  Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси қабул қилинган.

 

Унга қадар Кодекс лойиҳасини кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш мақсадида ОАВда чоп этилиб, Ўзбекистон фуқаролари томонидан минглаб таклиф ва мулоҳазалар билдирилди, якуний варианти эса қайтадан эълон қилинди ва жамоатчилик тасдиғидан ўтказилди. Айтиш жоизки,  Ўзбекистон мустақилликка эришгач, МДҲ давлатлари орасида биринчи бўлиб Меҳнат кодексини қабул қилди.

 

Ишловчи, иш берувчи ва вакиллик органлари (шу қаторда касаба уюшмалари ҳам) учун мўлжалланган бу  норматив ҳужжат  қонунчилигимиздаги  аҳолини ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламлари учун келтирилган меҳнат имтиёзлари, жумладан, ёшлар, аёллар, ногиронларга берилган имтиёзлар, аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш тўғрисидаги  нормаларни қамраб олади.

 

Бундан ташқари, Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида унинг республика иқтисодиёти таркибидаги улуши тобора мустаҳкамланиб бормоқда.

 

Турли мулкчилик шаклидаги янги корхона ва ташкилотларда, хусусий тадбиркорлик субъектларида (оилавий корхона, касаначилар, ҳунармандлар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ҳоказо) меҳнат қилаётган ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимояси Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолиятининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Давлат раҳбарининг Фармонига асосан қабул қилинган “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар дастури” янги имкониятлар ва меҳнат муносабатларини яратди.  

 

Бироқ  ўтган 20 йил мобайнида иқтисодиёт, меҳнат муносабатлари, умуман, инсонлар ҳаёти ва дунё қарашида юз берган ижобий ўзгаришлар Меҳнат кодексини янада такомиллаштириш ҳамда тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни талаб этмоқда.

 

Ушбу масала 2015 йил 22 декабрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VII Қурултойида ҳам кўтарилди, чунки ходимларнинг меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимояси фаолиятнинг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бу борада жамоатчилик назорати кучайтирилиб, касаба уюшмалари Федерацияси, тармоқ Республика кенгашлари, ҳудудий касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаларида бепул юридик маслаҳатхоналар ҳамда жамоатчилик қабулхоналари ташкил этилди. Қурултойда минбарга  чиққан маърузачи ва иштирокчилар  Кодекснинг амалиётини қаттиқ назоратга олиниши юзасидан танқидий ва аниқ   таклифлар киритишди.

 

Маълумот учун: 2011-2015 йиллар давомида Касаба уюшмалари  ва ташкилотлари томонидан фуқароларнинг 57 минг 254 та мурожаати ўрганилиб, улардан 51 минг 31 таси ҳал этилди.  Шулардан Касаба уюшмалари томонидан судларга 361 та даъво аризаси ва иш берувчиларга 1 минг 980 та тақдимнома киритилиб, 5 минг 354 нафар шахснинг қонуний ҳуқуқлари тикланди.

 

Қайд этиш жоизки, ҳар бир ходим  меҳнат соҳасидаги ушбу энг муҳим ҳужжатнинг асосий мазмун ва меъёрларини албатта билиши шарт.

 

Шу боис,    Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Меҳнат вазирлиги ва бошқа ҳамкорлар билан Меҳнат кодексининг йигирма йиллиги муносабати билан «Меҳнат кодексини биласизми?»1 онлайн викторинасини эълон қилди.

 

 

 Маъруф Усманов суҳбатлашди ва ёзиб олди.   

 

_____________________________

1Викторина фуқароларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини ошириш, улар ўртасида миллий ва халқаро меҳнат стандартларининг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилмоқда. Викторинада ёши, маълумоти, ўқиш ёки иш жойидан қатъи назар барча фуқаролар иштирок этиши мумкин. Викторина Меҳнат кодекси қабул қилинганлигига йигирма йил тўлган сана – 2015 йил 21 декабрь кунидан бошланиб, Меҳнат кодекси кучга кирганига йигирма йил тўлган сана – 2016 йил 1 апрель кунига қадар жами 10 босқичда ўтказилади.   Ҳар бир босқичда иштирокчиларга 8 та тест ва 2 та муаммоли савол (казус) берилади. Иштирокчилар саволларга муайян вақт ичида жавоб беришлари лозим. Тест саволлари учун 15 дақиқа, казуслар учун эса 20 дақиқа вақт берилади.   Ҳар бир турда саволларга фақат бир марта жавоб бериш мумкин. Саволлар ўзбек ва рус тилларида бериб борилади. Викторина www.viktorina.yk.uz сайтида ўтказилади. Викторина ғолиблари дипломлар ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

 

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Меҳнат вазирлиги ўз хизматларини такомиллаштиради

 

Ходимларга  ҳисоблаб ёзиш бўйича ҳисоб-китобми? Бу осон!

 

«Инсон ҳуқуқлари журналист нигоҳида» мавзусида ижодий танлов эълон қилинди

 

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан:

 

Мавсумий ишчиларга меҳнат дафтарчаси юритиладими? Уларга ойлик ҳисоблаганда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ажратмалар ўтказиладими?

 

Ишчи бир давлат ташкилотида тўлиқ ставка асосида ишлайди. У қўшимча равишда бошқа-бир давлат ташкилотида фуқаролик-ҳуқуқий меҳнат шартномаси асосида ишлаши мумкинми? Мумкин бўлса асослари қандай?

 

Синов муддатини ўтаётган ходимларга моддий ёрдам пуллари бериш мумкинми? 2. Синов муддатини ўтаётган ходимларга чорак якунлари бўйича ва байрамлар муносабати билан мукофотлар бериш мумкинми ёки уларга маълум вақт ишлагандан кейин ёхуд синов муддати тугагандан кейин бериладими?

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум