Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Парламент назорати давлат бюджетининг ижроси мукаммаллиги ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади

04.10.2016

2016 йил сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2016 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботга бағишланган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари Мубин Мирзаев маъруза қилди. Шундан сўнг, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси Адҳамжон Шодмоновнинг қўшимча маърузаси эшитилди.

 

Батафсил айтганда:

 

Иқтисодиётни диверсификация қилиш ва таркибий ўзгартириш, ишлаб чиқаришга энг замонавий, илғор технологияларни жорий этиш орқали уни модернизациялаш жаҳон майдонида миллий иқтисодиётни рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилмоқда. Хусусан, ҳисобот даврида мамлакат ЯИМ ўсиши 7,8%ни  ташкил этиб, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми ҳам 6,7%га ошди.

 

Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, транспорт ва коммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган фаол инвестиция сиёсатининг амалга оширилиши ўзлаштирилган капитал қўйилмалар ҳажмини 11,8%га ва пудрат-қурилиш ишлари ҳажмини 17,5%га ошириш имконини берди.

 

Юқори иқтисодий ўсиш суръатларига ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси, давлат бюджетининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1% профицити ва инфляция даражасининг пастлигини ифода этган макроиқтисодий мутаносибликни сақлаш орқали эришилган.

 

2016 йилнинг ўтган даврида Давлат бюджети харажатларининг ижтимоий йўналтирилганлиги таъминланиб, улар мамлакатимиз аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини оширишга хизмат қилди. “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси масалалари диққат марказида бўлди. Давлат дастурини амалга ошириш учун 4,4 триллион сўм, шунингдек, 111,0 миллион АҚШ долларидан ортиқ маблағ cарфланди. 

 

Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича зарур муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмага эга бўлган 13 мингта якка тартибдаги уй-жой қуришни ташкил этиш борасида чора-тадбирлар кўрилмоқда. Айни пайтда 5,1 мингдан зиёд уйлар қуриб битказилди.

 

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида бу борада қиймати 267,5 миллиард сўмлик инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш шарти билан 305 та давлат активлари хусусий мулкдорларга сотилган. Кичик бизнес субъектларига 8,3 триллион сўмлик кредит ажратилиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 баробарга ўсган.

 

Фракциямиз  аъзолари томонидан билдирилган таклиф ва тавсияларда тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб этишни янада рағбатлантириш, хусусий мулкни, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни изчил ривожлантириш учун хом ашё ресурсларини очиқ биржа ва ярмарка савдоларида сотиш ҳажмини ошириш ва шу орқали уларнинг харид имкониятларини янада кенгайтириш масалалари ўрин олди.

 

Экспорт қилувчи корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, экспортни диверсификация қилиш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш учун янги бозорларни ўзлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг юқори натижаларига  мувофиқ йил бошидан буён илгари ўз маҳсулотларини экспорт қилмаган 600 та корхона экспорт фаолиятига жалб этилган.

 

Аҳолини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш тизимини янада ривожлантириш масалалари, шунингдек, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг амалга оширилиши бўйича  Ҳукумат чора-тадбирлари натижалари бўйича  2016 йилнинг биринчи ярим йиллигида 462,5 мингта янги иш ўринлари яратилганлиги, шундан 59,8%и қишлоқ жойларида эканлигини эътироф этдилар.

 

Давлат бюджетидан илм-фанни ривожлантиришга 82,7 миллиард сўм сарфланганини эътироф этган ҳолда, йўналтирилган маблағлар мамлакатимизнинг илмий, илмий-техник салоҳиятини янада ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаш жоиз. Шу сабабдан,  давлат илмий-техник дастурларининг устувор йўналишларини, тармоқлар бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотларни, шунингдек инновацион ишланмалар дастурларини молиялаштириш мақбуллаштирилди.

 

Аниқ ва танкидий муҳокамалар давомида депутатларнинг Давлат бюджетининг ижроси билан боғлиқ масалалар юзасидан берган танбеҳ ва саволларига Вазирлар  Маҳкамаси ва тегишли вазирликларнинг  вакиллари атрофлича жавоб ва тушунтиришлар бердилар.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси муҳокама давомида билдирилган фикр-мулоҳазалар, танбеҳ  ва таклифларни инобатга олган ҳолда, Ҳукуматнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг жорий йил биринчи ярим йилликдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш ҳақида тегишли қарор қабул қилди

 

Ушбу мажлисда Ҳукуматнинг тегишли комплекс,  вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари, соҳа мутахассислари, ОАВнинг вакиллари иштирок этдилар.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати,  ЎзЛиДеП фракцияси ҳамда Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг аъзоси

Элбек ШУКУРОВ

 

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Парламентнинг асосий вазифаларидан бири – давлат бюджети ижросини назорат қилиш

 

Асосий молиявий ҳужжат мукаммал бўлиши лозим

 

Парламент юқори палатасининг ялпи мажлиси 2015 йил 3 декабрда бўлиб ўтади

 

 

  

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан жавоблар:

 

Корхона таъсисчиси улуши сифатида киритилган асосий восита, яъни бино лицензия олингандан кейин сотилса қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

 

Янги таҳрирдаги «юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари»га мувофиқ кассир ҳисоботи қандай расмийлаштирилади?

 

Якка тартибдаги тадбиркор банк ҳисоб рақамидаги хорижий валютани валютани нақд кўринишида банкдан олишга ҳақлими?

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 808