Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект постановления: как борьба с теневой экономикой может способствовать ее росту Увеличились минимальные размеры пенсий и пособий Что изменится с внедрением МСФО (IFRS) 18 Как учитывать реализацию гостиничных услуг Какие признаки трудовых отношений не должны содержаться в гражданско-правовых договорах

Олий суд кенгаши аъзолари имтиёзли ипотекага эга бўлади

05.06.2017

Президентнинг 4.05.2017 йилдаги ПҚ–2951-сон «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш тўғрисида»ги Қарори эълон қилинди.

 

Судьялар олий кенгаши раиси Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси кузатув кенгаш таркибига кириши белгиланган.

 

Кенгаш раиси моддий, тиббий ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича Олий суд раисига тенглаштирилган, Кенгаш раиси ўринбосари ва Кенгашнинг доимий асосда фаолиятини амалга оширувчи аъзолари моддий, тиббий ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича тегишинча Олий суд раиси ўринбосари ва Олий суд судьяларига тенглаштирилган.

 

Судьялар олий кенгашининг ижро этувчи девони ходимларига Президент девони ходимлари учун белгиланган тиббий таъминот шарт-шароитлари сақлаб қолинди.

 

Бундан ташқари, Кенгашнинг доимий асосда фаолиятини амалга оширувчи аъзоларига ва унинг ижро этувчи девони ходимларига олдинги иш жойида берилган кўп йиллик хизмати, махсус унвон ва мансаб даражалари учун қўшимча тўлов ва устамалар сақлаб қолинади.

 

Шунингдек, Кенгашда ишлаган даври бошқа давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига ўтганда навбатдаги тегишли унвонлар олиш, шунингдек мансаб даражаси учун қўшимча тўловлар ва кўп йиллик хизмат қилганлигига устамалар тўлаш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.

 

Кенгашнинг доимий асосда фаолиятини амалга оширувчи аъзоларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш ва уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 



Олег Заманов,

экспертимиз.