Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Хизматлар экспортига солиқ солиш

16.10.2020

Читать на русском языке

Хизматлар экспорти бухгалтерларда талай саволлар туғдирмоқда. Buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Олег ЦОЙ бундай хўжалик операцияларига солиқ солишнинг ўзига хос жиҳатларини тушунишга ёрдам берди:

 

- Ишлар (хизматлар) экспорти - бу Ўзбекистоннинг юридик ёки жисмоний шахси томонидан хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси учун уларнинг бажарилиш (кўрсатилиш) жойидан қатъи назар, ишлар бажариш (хизматлар кўрсатиш).

 

Ўз кучи билан хизматлар кўрсатишга (ишларни бажаришга) чет эл валютасида тузилган шартномалар:

  • ХМИ, донор мамлакатлар, хорижий давлатлар ҳукуматлари, бошқа норезидентлар маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича халқаро тендерларда иштирок этиш натижалари бўйича;
  • агар товар (иш, хизмат)лардан Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилса, етказиб беришга норезидентлар билан тўғридан-тўғри битимлар шартида экспорт шартномаларига тенглаштирилади.

 

Ушбу шартномалар ҳақидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга киритилиши керак.

 

СКда назарда тутилган преференцияларни инобатга олган ҳолда хизматлар экспортининг солиқ оқибатларини кўриб чиқамиз.

 

I. ҚҚС

 

Агар реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлса, хизматларни реализация қилиш бўйича айланма ҚҚС солиш объекти ҳисобланади.

 

Хизматларни реализация қилиш бўйича айланма – бу товарни реализация қилишдан фарқ қилувчи, қуйидагиларни ўз ичга олувчи ҳар қандай фаолият:

  • эвазга, яъни пуллик асосда хизматлар кўрсатиш;
  • бепул хизматлар кўрсатиш, шу жумладан мол-мулкни солиқ тўловчининг бепул фойдаланиши учун бериш. Агар бепул хизматлар кўрсатиш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқласа, у реализация қилиш бўйича айланмага киритилмайди.

 

Хизматлар экспорти:

  • агар реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳудуди бўлса, 15% ставка бўйича ҚҚС солинади. Хизматлар реализация қилиш жойини қандай аниқлаш СКнинг 241-моддасида кўрсатилган;
  • айрим хизмат турлари бўйича 0% ставка бўйича солиқ солинади;
  • иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган бепул хизматлар кўрсатилган ҳолда ва ҚҚСдан озод қилинган айланмаларда ҚҚС солинмайди.

 

Эътибор беринг! Экспорт қилинадиган хизматларга тўғри солиқ солиш учун қуйидагиларни аниқланг:

1) хизматларни реализация қилиш жойини;

2) ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси қўлланаётганлигини;

3) бепул хизматлар кўрсатиш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаганлигини;

4) хизматлар ҚҚСдан озод этилганлигини.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах