Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

“IT talents” лойиҳаси доирасида субсидиялар ажратилади

20.02.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 12.02.2024 йилдаги “IT-хизматлар экспорти йўналиши бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 86-сон қарори қабул қилинди.

 

Маълумот учун: 2024 йил 1 мартдан бошлаб нодавлат таълим ташкилотларига битирувчилари IT-хизматларни экспорт қилувчи ташкилотларга ишга жойлашганда бир марталик субсидия  ажратилади.

 

Субсидия олиш учун битирувчи ўқишни тамомлаганидан кейин 3 ой муддатда ташкилотга ишга жойлашган бўлиши, ташкилотда 6 ойдан ортиқ муддат давомида узлуксиз равишда ишлаб келаётган бўлиши лозим.

 

Субсидия олиш жараёни ЯИДХП орқали амалга оширилади.

 

Ҳужжат билан субсидиялар миқдорлари тасдиқланмоқда:

Т/р

Битирувчининг 6 ой учун ўртача иш ҳақи

Бир нафар битирувчига ажратиладиган субсидия миқдори

Ногиронлиги бўлган бир нафар битирувчига ажратиладиган субсидия миқдори

I. Тошкент шаҳри бўйича

1.

10 МҲЭКМдан юқори

75 БҲМ

105 БҲМ

2.

6-10 МҲЭКМ

50 БҲМ

75 БҲМ

3.

3-6 МҲЭКМ

25 БҲМ

50 БҲМ

II. Бошқа ҳудудлар бўйича

4.

6 МҲЭКМдан юқори

75 БҲМ

105 БҲМ

5.

4-6 МҲЭКМ

50 БҲМ

75 БҲМ

6.

2-4 МҲЭКМ

25 БҲМ

50 БҲМ

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.02.2024 йилдан кучга кирди.  

 

Собир Нурбердиев

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах