Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Қорақалпоғистонда "Жанубий Устюрт" миллий табиат боғи ташкил этилади

13.11.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 11.11.2020 йилдаги “Жанубий Устюрт” миллий табиат боғини ташкил қилиш тўғрисида” 707-сон қарорни қабул қилди.

 

Президентнинг "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4247-сон қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида янги муҳофаза қилинадиган "Жанубий Устюрт" миллий табиат боғи ташкил этилади.

 

Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклида умумий майдони 1 447 143 гектар бўлган "Жанубий Устюрт" миллий табиат боғи  ташкил этилади.

 

Қарор билан:

  • боққа доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериладиган ер участкаларининг майдони;
  • рекреация ва хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналари учун ажратиладиган ер майдони;
  • боғ ижро этувчи аппаратининг тузилмаси тасдиқланди.

 

Давлат боғи Давлат экология қўмитасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

 

Табиат боғининг хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналаридаги ерлар ушбу ҳудудларда жойлашган ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ихтиёрида қолади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.