Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Тошкент “яшил” шаҳарга айланади

08.09.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 31.08.2021 йилдаги “Тошкент шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 553-сон қарорни қабул қилди.

 

Тошкент шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари даражасини кенгайтириш, шаҳарни "яшил шаҳар"лардан бирига айлантириш, аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:

  • Тошкент шаҳар ҳокимлиги олдига умумий майдонининг кўкаламзорлаштирилиши даражасини 2023 йилгача 30%га етказиш вазифаси қўйилди;
  • экилиши лозим бўлган ҳар қандай дарахт кўчатлари фақат улар экилаётган ҳудудларнинг иқлими ва ер майдонининг хусусиятларини ўрганиш бўйича ўтказилган илмий тадқиқотлар асосида танлаб олинади.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2021-2023 йилларда Тошкент шаҳридан ўтадиган каналларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш бўйича манзилли дастур;
  • 2021-2022 йилларда Тошкент шаҳрида умумий сони 1 500 та сув қудуқларини ташкил этиш бўйича дастур;
  • 2021-2022 йилларда Тошкент шаҳрида пиёда ва велосипед йўлакларини қуриш бўйича дастур;
  • 2021-2022 йилларда Тошкент шаҳри маҳаллаларида "яшил зона"лар ва хиёбонлар ташкил этиш бўйича дастур.

 

Бундан ташқари, Пойтахт ҳокимлиги ва Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Тошкент шаҳрининг камида 60 гектар ер майдонида аттракционлардан холи бўлган жамоат истироҳат боғини ҳамда ҳар бир туманда кичик яшил истироҳат боғларини барпо этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

 

Бектемир ва Учтепа туманларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш вазифаларини аутсорсинг асосида тадбиркорларга бериш юзасидан 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январгача ҳуқуқий эксперимент ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах