Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

Пахта етиштирувчилар ҚҚСни бўлиб-бўлиб тўлашлари мумкин

17.08.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2023 йилдаги “Пахта хомашёсини етиштирувчилар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш ҳамда ҳисобга олиш муддатларини мувофиқлаштириш тўғрисида”ги 379-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг “Пахта хомашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 26 январдаги ПҚ-23-сон қарорига мувофиқ, ҳужжат билан қуйидагилар назарда тутилган:

  • 2023 йил ҳосилидан бошлаб, пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан пахта хомашёси тўлиқ электрон тарози орқали қабул қилинади;
  • ҚҚСни пахта хомашёси бўйича якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш муддатига қадар тўлаш ва ҳисобга олишга рухсат этилади.

 

2026 йил 1 апрелга қадар пахта-тўқимачилик кластерлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари (фермер хўжаликлари) ўртасидаги ҳисоб-китоблар қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  • пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан пахта ҳосили учун якуний ҳисоб-китоблар ўз муддатида амалга оширилмаган тақдирда, юзага келган солиқ қарздорлигини ҚҚС тўловчиси ҳисобланган қишлоқ хўжалиги корхоналари (фермер хўжаликлари)га 3 ой муддатга тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади;
  • пахта-тўқимачилик кластерларига қабул қилиб олинган пахта ҳосили учун электрон ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚС суммасини қишлоқ хўжалиги корхоналари (фермер хўжаликлари) томонидан ҚҚС бюджетга тўлаб берилганидан сўнг ҳисобга олишга рухсат этилади.

 

Шу билан бир қаторда, 2023 йил 5 сентябрга қадар ҳудудлар ва кластерлар кесимида пахта хомашёсини йиғиб олиш билан боғлиқ маълумотлар шакллантириладиган ахборот тизими ишга туширилади, 2023 йил 15 сентябрдан бошлаб эса у “Агроплатформа” ахборот тизимига интеграция қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.08.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова