Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Ижтимоий солиқ тўғрисидаги янги Низом тасдиқланди

20.12.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (14.12.2023 й. 661-сон ВМҚ). Ушбу тартибни белгилайдиган НҲҲнинг мақоми оширилди, бироқ тартибнинг ўзи ўзгартирилмади. 

 

Илгари 2016 йилда Молия вазирлиги, ДСҚ ва Марказий банкнинг қўшма қарори билан тасдиқланган идоравий Низом амал қилган. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 661-сон қарори билан тасдиқланган янги Низом 2016 йилдан кейин қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ янгиланди. 

 

Ўзгартиришлар асосан атамалар ва ташкилотлар номларига дахл қилган. Бухгалтерларга тааллуқли асосий қоидалар ўзгаришсиз қолдирилган.

 

Ижтимоий солиқ солиқ тўловчилар томонидан ҳисобот ойи учун ҳисобланган иш ҳақи фонди ва солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда, мустақил равишда ҳисоблаб чиқарилади. Ижтимоий солиқни тўлаш учун маблағлар Ягона ғазна ҳисобварағига ўтказилади. Ижтимоий солиқнинг ҳисоблаб ёзилиши ва ўтказилиши ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса – кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай амалга оширилади.

 

Пенсия жамғармасининг пенсияларни тўлашга ажратилган харажатлари юридик шахслар томонидан ўз вақтида қопланмаган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун қарздорлик суммасининг 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ундирилади.

 

Давомини buxgalter.uz да ўқинг.

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах