Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак вернуть деньги, перечисленные по ошибке не на тот счет Как облагаются налогами денежные переводы из-за рубежаКак организовать работу, чтобы оформление ЭСФ на маркированный товар не стало источником проблем

Давлат ижрочилари сув ва канализация бўйича қарзлар учун инкассони судсиз тақдим этади

24.11.2017


Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 2465-5, 2017 йил 22 ноябрь) билан Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати бўйича қарздорлик юзасидан инкассо топшириқномаларини истеъмолчилар – юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларига тақдим этиш ҳуқуқи берилди. Илгари улар бундай ҳуқуқни энергетика ресурслари учун қарздорлик бўйича олишганди.

 

Маълумот учун: Инкассо топшириқномаси - маблағларни олувчининг инкассо топшириқномасида кўрсатилган суммани маблағларни тўловчининг ҳисобварағидан сўзсиз равишда ҳисобдан чиқариш бўйича топшириғи назарда тутилган ҳисоб-китоб ҳужжати.

 

Бу – муҳим! Давлат ижрочилари энергия ресурслари ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати бўйича қарздорликни ундиришда инкассо топшириқномаларини бевосита маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка давлат ижрочисининг қарорини илова қилмаган ҳолда тақдим этиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, 1.01.2018 йилдан сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун мажбурий 100% олдиндан ҳақ тўлаш жорий этилади. Батафсил – бу ерда.

 

Ҳужжат 22.11.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.