Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Сув таъминоти учун олдиндан тўлов – 100%

20.11.2017

 

Президентнинг 16.11.2017 йилдаги «Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони имзоланди. Ҳужжат матни ЎзАда жойлаштирилган.

 

Мажбурий ижро бюросига қўшимча вазифалар юклатилди:

  • сувдан ноқонуний фойдаланиш, водопровод ва канализация тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш;
  • сув учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини таъминлаш;
  • сув истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимини жорий этиш жараёнини мониторинг қилиш;
  • сувни сотиш ва истеъмол қилишнинг ҳисобини юритишда иштирок этиш.

 

«Сувоқава» ДУК ва «Сувсоз» ДУК назоратчи штат бирликлари 2 ой муддатда тегишли функцияларнинг Бюрога ўтказилишини ҳисобга олган ҳолда қисқартирилади

 

Шу билан бирга сув таъминоти ва сув чиқариш хизматларининг янги тартиби жорий этилади. 2018 йил бошидан бошлаб барча гуруҳ истеъмолчиларига сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш 100%лик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Олдиндан ҳақ тўланмаган ҳолларда, мазкур истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда сув таъминоти ва сув чиқариш тизимидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади. Илгари узиб қўйилган истеъмолчиларни қайта улаш учун тўлов ундирилади:

  • I гуруҳ истеъмолчилари учун - ЭКИҲнинг 2 баравари;
  • II ва III гуруҳ истеъмолчилари учун – ЭКИҲнинг 10 баравари.

 

Маълумот учун: I гуруҳга ўз уйи ва кўп хонадонли уйлар хонадонларида яшайдиган жисмоний шахслар; II гуруҳга иссиқлик таъминоти ташкилотлари ва водопровод-канализация хўжалиги ташкилотлари, идоравий уй-жой фонди ва Мудофаа вазирлиги ҳамда бошқа ташкилотларнинг ётоқхоналари, бюджет, диний ташкилотлар, элчихоналар ва  дипломатик ваколатхоналар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ХУМШ; III гуруҳга I ва II гуруҳга кирмаган ташкилотлар киради.


Бу - муҳим! 1.01.2018 йилдан бошлаб сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун янгиланган тарифлар жорий этилади.


Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


 

Олег Заманов,

экспертимиз.

 

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум