Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Кўчмас мулк хатловдан ўтказилади

17.08.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 3.08.2016 йилдаги 251-сон қарори билан 2016–2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ҳужжатга мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларга тегишли кўчмас мулк объектлари (улар томонидан ҳақиқатда фойдаланиладиганлари; кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ўзбошимчалик билан эгалланган ерлар ва қурилган иморатлар) хатловдан ўтказилади ва бир вақтнинг ўзида Кадастр ахборот тизимида ҳисобга олинади. Улар бўйича маълумотлар асосли равишда солиқ солиш учун солиқ инспекцияларига юборилади.

 

Хатловдан ўтказиш ишлари туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси (кейинги ўринларда Давлат корхонаси деб аталади), архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси), давлат солиқ инспекцияси, ички ишлар бўлими ва тегишли шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овул фуқаролар йиғини кенгаши вакилларидан иборат таркибда тузиладиган ишчи гуруҳ томонидан бажарилади.

 

Ишчи гуруҳ кўчмас мулк объектларини текшириш, ер участкасини суратга олиш, бино ва иншоотларнинг ташқи ва ички ўлчамларини ўлчаш, кўп йиллик дарахтларнинг турларини ва сонларини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга. Ер участкасини кадастр суратига олиш учун алоҳида тўлов ундирилмайди.

 

Кенгашлар хатловдан ўтказиш бошланишидан олдин 10 кундан кечиктирмай жисмоний ва юридик шахсларни уларнинг кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилиши тўғрисида огоҳлантиради ҳамда бир ҳафта мобайнида Давлат корхоналарига кўчмас мулк объектлари тегишли бўлган жисмоний шахслар (алоҳида – узоқ вақт ҳозир бўлмаганлар) тўғрисида маълумотларни тақдим этадилар.  

 

Кадастр йиғмажилдлари мавжуд бўлмаган кўчмас мулк объектлари бўйича хатлов Вазирлар Маҳкамасининг «Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» қарорида (10.07.2014 йилдаги 186-сон) белгиланган миқдорда тегишли жисмоний ва юридик шахслар маблағлари ҳисобига ўтказилади.

 

Хатлов ўтказишда ер участкаларининг чегаралари ва майдонлари, бино ва иншоотларнинг қайта қуриш, ёнма-ён қуриш, қўшимча объектларни қуриш ва шу кабилар натижасида техник параметрлари ўзгарганлиги аниқланганда, улар мавжуд кўчмас мулк объектлари кадастр йиғмажилдига белгиланган тартибда ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш йўли билан далолатнома тузилган ҳолда ҳисобга олинади.

 

Хатлов натижаларидан норози бўлган кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ эгаси туман (шаҳар) ҳокимига ёки судга белгиланган тартибда мурожаат қилиши мумкин.

 

Хатлов натижалари таҳлил қилинади ва ер участкаларига ҳуқуқларни белгилаш, ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни бузиш ёки уларни мулк ҳуқуқи билан сақлаб қолиш, ер участкаларининг майдонларини қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар билан мувофиқлаштириш масалаларини ҳал қилиш бўйича таклифлар тайёрланади.

 

Туман (шаҳар) ҳокимининг қарори кадастр йиғмажилдига тегишли ўзгартиришлар киритиш ва жисмоний ва юридик шахсларнинг ер участкаларига, бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки материалларни судга бериш учун асос ҳисобланади.

 

Хатлов натижаларида олинган ҳар бир кўчмас мулк объекти бўйича маълумотлар уларни автоматик ҳисобга олиниши учун “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг ягона маълумотлар базасига киритилади.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади.

 

Мавзу бўйича материал:

 

Тошкентда 10 ноябрдан бошлаб кўчмас мулк объектлари такроран хатловдан ўтказилади

 

 

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 620