Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

НҲҲ лойиҳалари: солиқ тўловчининг шахсий кабинети

01.12.2016

Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида эълон қилинган қонун  лойиҳасида солиқ органларининг солиқ тўловчи билан электрон форматдаги ҳамкорлиги тартибини белгилайдиган тузатишларни Солиқ кодексига киритиш таклиф этилмоқда.

Лойиҳага кўра, Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган махсус ахборот ресурси — солиқ тўловчининг шахсий кабинети ушбу мақсад йўлида хизмат қилади.

 

Шахсий кабинет воситасида ҳамкорлик қилишга солиқ тўловчининг ўзи ташаббускорлик қилади. У ўзи ҳисобга қўйилган жой бўйича мазкур ресурсдан фойдаланиш ёки уни рад этиш ҳақида ариза билан мурожаат этади.

 

Солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда  жўнатилган электрон ҳужжатлар ёзма ҳужжатга тенглаштирилади, уларнинг санаси эса электрон ҳужжат қабул қилинган сана билан белгиланади.

 

Солиқ тўловчилар шахсий кабинет орқали қуйидагиларни юборишлари мумкин:

  • солиқ қарзини тўлаш муддатини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳақидаги билдиришнома;
  • ортиқча тўланган солиқ ёки бошқа мажбурий тўловлар суммасини ҳисобга олиш ҳақида ариза;
  • ортиқча тўланган солиқ ёки бошқа мажбурий тўловлар суммасини қайтариш ҳақида ариза;
  • тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзи йўқлиги ҳақида билдиришнома.

 


Лойиҳа
 муҳокама босқичида бўлиб, у ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.

 

Мавзуга оид материаллар: 

 

Электрон солиқ ҳисоботини топшириш тартиби белгиланди

 

НҲҲ лойиҳалари: электрон солиқ ҳисоботи

 

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 718