14.09.2017 йилдаги ЎРҚ-446-сон Қонун билан интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасида айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Публикации » Записи по тегу "Вазирлик/идоралар"
Бизнес-омбудсман фаолияти учун қўшимча кафолатлар олди
Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга ушлаб туриш ва қамоққа олишга нисбатан иммунитет тақдим этилди
Ватандошларимизнинг хориждаги муаммоларини ҳал қилиш билан ишчи гуруҳ шуғулланади
Президентнинг 12.09.2017 йилдаги Ф–5055-сон фармойиши билан «Ташқи ишлар вазирлигининг ватандошлар билан тўғридан-тўғри мулоқоти» якунларини рўёбга чиқариш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳ ташкил этилди
Тошкент шаҳрида АКТ чуқурлаштириб ўқитиладиган ихтисослаштирилган мактаб очилади
Президентнинг 14.09.2017 йилдаги ПҚ-3274-сон қарори билан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш назарда тутилмоқда
МБ: Аҳоли бир ҳафтада банкларга 200 миллион АҚШ доллари топширди
Марказий банкда Президентнинг “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан учрашув ўтказилди
Мурожаатларга жавоблар тушунтирилади
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири кучга кирди. У 11.09.2017 йилдаги ЎРҚ–445-сон Қонун билан тасдиқланди
Икки мамлакат фуқаролигига эга шахслар ўзларини қандай хатарга қўядилар?
Бир ойдан кўпроқ вақт олдин чиққан Фуқароликни йўқотишни расмийлаштириш масалаларига оид ҳужжатларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома ўқувчиларда жиддий қизиқиш уйғотди. Таҳририятга чет элга кўчиб ўтиб, чет давлат фуқаролигини олган кишилар мурожаат қила бошлашди. Уларнинг айримларига портал эксперти Олег Заманов жавоб беради.
Маҳаллий пудратчилар Электрон ҳукуматни ривожлантириш учун буюртмаларнинг камида 30%ини олади
Президентнинг 29.08.2017 йилдаги ПҚ–3245-сон «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди
Бюджет маблағларини ҳисобга олиш ва қайтариш механизмига тузатиш киритилди
Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (рўйхат рақами 2771-1, 2017 йил 29 август)
Мартаба даражаси бўйича юрисконсультлар аттестацияси суҳбатсиз ўтказилади
Адлия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2919, 2017 йил 28 август) билан Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Солиқчилар учун 195 та хизмат уй-жойлари қурилади
Вазирлар Маҳкамасининг 28.08.2017 йилдаги 677-сон қарори билан 2017-2021 йилларда давлат солиқ хизмати органлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди
Жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари ташкил этилади
Президентнинг 8.09.2017 йилдаги ПФ-5185-сон “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони имзоланди
Фарғона вилоятида фойдаланилмаётган давлат объектлари бизнес учун таклиф этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.2017 йилдаги 672-сон қарори билан Фарғона вилоятида ишламай турган ва кам қувватли корхоналар, бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки бўлган объектлардан ҳамда ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлари дастури тасдиқланди
НҲҲнинг қўлланилиш тартиби сўровга кўра тушунтирилади
7.09.2017 йилдаги ЎРҚ-443-сон “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди
Қандай солиқ тўловчилар ҳалол солиқ тўловчилар деб топилади?
ҚҲТБТ порталида Солиқ кодексининг 22, 54 ва 354-моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимчаларни ўз ичига олган қонун лойиҳаси эълон қилинди
Лойиҳа бошқарувининг ягона тизимини жорий этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ишини котибият таъминлайди
Президентнинг 22.08.2017 йилдаги Ф–5030-сон фармойиши билан Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг Котибияти тўғрисидаги низом тасдиқланди
АКТ суд тизими ишини жадаллаштиради
Президентнинг 30.08.2017 йилдаги ПҚ–3250-сон қарори билан 2017–2020 йилларда судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш дастури тасдиқланди
Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси лицензияловчи органга айланади
Президентнинг 16.08.2017 йилдаги ПҚ–3221-сон қарори билан Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари, тузилмаси ҳамда молиялаштириш манбалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппаратида янги департаментлар пайдо бўлди
Президентнинг 21.08.2017 йилдаги ПҚ–3226-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг мақоми оширилди
Президентнинг 30.08.2017 йилдаги ПФ–5174-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида»ги фармони имзоланди