Ушбу шарҳда - Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг изоҳлари
Публикации » Записи по тегу "Вазирлик/идоралар"
Барча давлат харидлари ягона порталда бўлади
Президентинг 31.07.2017 йилдаги ПҚ-3166-сон “Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидлар тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди
Чирчиқда педагогика институти очилади
Президентнинг 27.07.2017 йилдаги ПҚ-3152-сон «Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
Давлат спорт қўмитаси тузилмаси ўзгарди
Бу Президентнинг 29.07.2017 йилдаги ПҚ-3162-сон қароридан келиб чиқади. Унинг матни давлат раҳбари сайтида эълон қилинган
Қарздорлардан ундирилган мол-мулк онлайн-ким ошди савдолари орқали сотилади
Президентнинг 27.07.2017 йилдаги ПҚ-3149-сон “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни сотиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди
Лойиҳа бошқарувининг ягона тизими 2018 йил охиригача ишга туширилади
Президентнинг 27.07.2017 йилдаги ПҚ-3150-сон қарори билан Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги тўғрисида низом тасдиқланди
Сотилган товарларни бепул етказиб бериш учун лицензия зарур эмас
Тадбиркорлар Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги (ЎзАДТА) зарур бўлмаган ҳолларда ҳам лицензиянинг мавжуд бўлишини талаб қилаётганлиги юзасидан шикоят қилишмоқда. Norma экспертлари “Олиб бориб бериш: ташиш, алоҳида фаолият тури, солиқ солиш объекти эмас “ номли мақолада (“СБХ” газетасининг 2017 йил 13 июлдаги 24-сони) ўз фикрлари билан ўртоқлашишди. Norma.uz таҳририяти Адлия вазирлигига тушунтиришлар юзасидан мурожаат этди
АХТМ кечаю кундуз ахборот хавфсизлиги масалаларини ҳал қилади
Ахборот хавфсизлигини таъминлаш марказида (АХТМ) кечаю кундуз фаолият кўрсатадиган мониторинг гуруҳи ташкил этилди ҳамда “ишонч телефони” ишламоқда
Тез тиббий ёрдам диспетчерлик хизмати бошқа шошилинч хизматлар билан боғланади
Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 йилдаги 526-сон қарори билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий филиалларининг Мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизматлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш билан махсус комиссиялар шуғулланади
Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 йилдаги 525-сон қарори билан Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат ва ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги низомлар тасдиқланди
«Электрон ҳукумат» марказига «Ўзбектелеком» биноси топширилди
Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2017 йилдаги 516-сон “Ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳаси ташкилотларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Таълим сифатини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги инспекция кузатиб боради
Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2017 йилдаги 515-сон “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди
Давлат тест марказининг тузилмаси ўзгарди
Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.2017 йилдаги 508-сон қарори билан янгиланган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази тўғрисида низом, шунингдек унинг тузилмаси тасдиқланди
Битирувчилардан кимлар ФВВга ишга олинади?
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчиларини танлаб олиш ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди
Электрон рақамли имзо “ягона дарча”да расмийлаштирилади
ҚҲТБТ порталида фақат тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари Рўйхатига тузатишлар лойиҳаси жойлаштирилди
III гуруҳ ногиронларига СЧР учун тўлов қайтарилади
Вазирлар Маҳкамасининг 14.07.2017 йилдаги 497-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташи тартиби тўғрисида низомга тузатишлар киритилди
Давлат геология қўмитаси ходимлари кўп йиллик хизмат учун устама оладилар
Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2017 йилдаги 494-сон қарори билан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги янгиланган низом тасдиқланди
Санкт-Петербургда Ўзбекистоннинг Бош консуллиги пайдо бўлади
Бу қарор Президентнинг 19.07.2017 йилдаги ПҚ-3140-сон қарорида акс этган. Ҳужжат матни давлат раҳбари сайтида келтирилади
Солиқ юки камайтирилади
Президентнинг 18.07.2017 йилдаги фармони билан Солиқ қонунчилиги ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича Ишчи комиссия ташкил этилди ва фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди
Ҳисоб палатаси давлат бюджети даромадлари прогнозини баҳолайди
Президентнинг 18.07.2019 йилдаги “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинди