Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

1 сентябрдан авто учун давлат рақамини алоҳида ҳақ эвазига танлаш мумкин бўлади

14.07.2017

 

Президентнинг 11.07.2017 йилдаги ПҚ-3127-сон “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда давлат раҳбари сайтида хабар берилади.

 

Йўл белгиларини «Uzavtoyolbelgi»  ДУК тайёрлайди

 

Ҳужжатга биноан йўл белгилари, ахборот кўрсатикичлари, йўл ҳаракатини тартибга солишнинг бошқа техник воситаларини янгидан ташкил этилган  «Uzavtoyolbelgi»  ДУК (таъсисчи – Автомобиль йўллари давлат қўмитаси) ишлаб чиқаришни амалга оширади.

 

Шунингдек, Махсус монтаж-фойдаланиш бошқармаси ҳузуридаги «Uzavtomotobelgi» шуъба корхонаси «Uzavtomotobelgi» ДУКга ўзгартирилади. ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси унинг таъсисчиси бўлади.

 

“Буюртма бўйича” рақамлар қимматга тушади

 

Ҳужжат билан:

  • 1.09.2017 йилдан – автотранспорт воситалари учун уларни беришда ундириладиган оширилган ставка бўйича тўловлар билан ҳарфлар ва рақамларнинг талаб қилинган комбинациясида давлат рўйхат рақамларини танлаш тартиби;
  • 1.01.2018 йилдан – фуқаролар томонидан автотранспортдан фойдаланиш ва (ёки) тасарруф этиш ҳуқуқи учун ишончномаларни, ижара, текин фойдаланиш, гаров, лизинг шартномаларини  тегишли йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги талаб бекор қилинади. Нотариуслар уларнинг электрон шаклларини мустақил равишда жўнатади.

 

Техник кўрикдан ўтказиш “хусусий” юридик шахсларга берилади

 

Пойтахтда компьютерлаштирилган тизимни кенгайтириш, шунингдек уни Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида жорий қилиш йўли билан ягона марказлаштирилган ахборот-компьютер тизими барпо этилади.

 

Стационар ЙПХ масканлари мақбуллаштирилади. Улар автомобиль ҳаракати устидан самарали назоратни, қоидабузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва чек қўйишни таъминлаш учун тасдиқланган намунали схема бўйича реконструкция, модернизация қилинади ва моддий-техник жиҳозланади.

 

Автотехника ва махсус жиҳозларни узлуксиз янгилаш учун ЙПХ томонидан ҳар йили жиҳозланган 55 та автотранспорт воситалари, 600 та жезл, 500 та радиостанция ва бошқа воситалар сотиб олинади.

 

Бу муҳим!

1.01.2018 йилдан жисмоний шахсларнинг енгил автотранспорт воситаларини (юк, йўловчи ва махсус транспортдан ташқари) мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларининг функциялари тадбиркорлик субъектлари – юридик шахсларга ўтказилади. Кўрсатиладиган хизматлар учун нархлар белгиланган бўлади.

 

 

Патрул-мотоциклчилар пайдо бўлади

 

Тошкент, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида тажриба тариқасида мотоцикллардаги ЙПХ гуруҳлари ташкил этилади. Уларга  ўтиш қийин бўлган йўл ва кўчалар қатнов қисмида, одамлар оммавий тўпланадиган жойларда, шунингдек чет эл ва бошқа делегацияларни кузатиб боришда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш вазифаларини бажариш юклатилади.

 

Тажриба якунларига кўра йўл-патрул хизматини ўташнинг ушбу турини мамлакатнинг бошқа ҳудудларида татбиқ этиш  бўйича таклифлар киритилади.

 

2018-2019 ўқув йилидан ИИВ Академиясида “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолияти” мутахассислиги бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлаш бошланади.

 

Барча тартиб-таомиллар - электрон форматда

 

ЙПХ автотранспорт воситалари босқичма-босқич аудио- ва видеоқайд қилиш ускуналари, шунингдек уларнинг ходимлари мобиль видеокамералар билан жиҳозланади.

 

Бу муҳим!

1.01.2018 йилдан электрон тизим жорий қилинади, у:

  • йўл ҳаракати соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни расмийлаштириш ва кўриб чиқишни;
  • тегишли нотариал ҳаракатларни ҳисобга олишни;
  • автотранспорт воситаларининг техник кўрикдан ўтказилиши устидан назоратни;
  • йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари томонидан давлат хизматлари кўрсатилишини соддалаштиради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов,

экспертимиз.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах