Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Конституциявий судга янги ваколатлар берилди

02.06.2017


31.05.2017 йилдаги ЎРҚ–430-сон Қонун билан Конституцияга ўзгартиришлар киритилди, шунингдек «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида» Конституциявий қонун қабул қилинди. Ҳужжатлар «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинди.

 

Хусусан, ўзгартиришлар Конституциявий суд фаолиятига дахл қилди.

 

Биринчидан, Конституциявий судни Президентнинг тақдимига биноан Олий Мажлиснинг Сенати томонидан Судьялар олий кенгаши тавсия этган шахслар орасидан, Қорақалпоғистон Республикасининг вакилини қўшган ҳолда сайлаш тартиби белгиланди.

 

Иккинчидан, суд раиси ва унинг ўринбосари Конституциявий суднинг ўзи томонидан унинг таркибидан сайланади.

 

Учинчидан, суднинг ваколатларига тузатишлар киритилди. Мазкур суд инстанцияси Президентнинг фармонларидан ташқари қарорлари ва фармойишларининг Конституцияга мувофиқлигини аниқлаш ҳуқуқига эга бўлди (илгари фақат фармонлар). Конституциявий қонунлар, қонунлар ва халқаро шартномалар ратификациясини текшириш давлат раҳбари томонидан имзолангунига қадар амалга оширилиши белгиланган.

 

Бундан ташқари, Конституциявий суд Олий суднинг муайян ишда қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида судлар ташаббуси билан киритилган мурожаатини кўриб чиқади.

 

Шу билан бирга конституциявий судлов ишларини юритиш амалиётини умумлаштириш натижалари юзасидан ҳар йили Олий Мажлис палаталарига ва Президентга мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этади.

 

Тузатишлар кучга кирганидан кейин Конституциявий суднинг амалдаги таркиби тугатилган ҳисобланади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  


Олег Заманов,

экспертимиз.

Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16