Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года

Суд департаменти тугатилди

31.05.2017


Президентнинг 29.05.2017 йилдаги «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

 

Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилди. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаменти тугатилмоқда ва унинг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган 1 301 та бўшатилаётган штат бирликлари Бюрога ўтказилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар белгиланган:

  • тугатилаётган Суд департаментининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида кўзда тутилган  ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва ваколатлари Бюрога ўтказилади;
  • суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш Бюронинг давлат ижрочилари томонидан амалга оширилади;
  • Бюронинг давлат ижрочилари лавозимларига олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга, айрим ҳолларда бошқа мутахассисликдаги олий маълумотга эга шахслар, Бюронинг бошқа лавозимларига – олий ёки ўрта махсус маълумотли бошқа мутахассисликка (иқтисодчи, молиячи, муҳандислар ва бошқалар) эга шахслар ҳам тайинланади;
  • давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари Бюрога юклатилган вазифа ҳамда функцияларини бажаришда ҳар томонлама кўмаклашишга мажбурдирлар.

 

Адлия вазирлигига бир ой муддатда Суд департаменти балансида бўлган ва у фойдаланаётган бинолар, воситалар ҳамда бошқа моддий-техника қимматликларининг Бюро балансига ўтказилишини таъминлаш топширилди. Бунда Бюро тугатилаётган Суд департаментининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.