Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожно ли затраты на ремонт арендуемого помещения «растянуть» на несколько лет Кто и когда выставляет односторонние ЭСФ на расходы и прочие доходы Как определить место реализации услуг, если они оказаны в электронной форме Как определить дату получения дохода в натуральной форме для исчисления НДФЛ

1 декабрдан нималар ўзгаради

25.11.2022

Читать на русском языке

Norma.uz портали 2022 йил 1 декабрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

 

Корпоратив муносабатлар соҳасидаги қоидалар соддалаштирилмоқда


Ҳусусан, қуйидаги талаблар бекор қилинмоқда

  • қуйидаги ташкилотларда ички аудит хизматини ташкил этиш:
    • МЧЖларда (активларининг баланс қиймати БҲМнинг 100 000 бараваридан кўп бўлган давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган МЧЖлар, шунингдек кредит ташкилотларидан ташқари);
    • активларининг баланс қиймати БҲМнинг 100 000 бараваридан кам бўлган давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган АЖ ва ДУКларда;
  • МЧЖ таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш; 
  • МЧЖнинг юридик шахс ҳисобланган иштирокчилари вакилларига умумий йиғилишда иштирок этиш учун бериладиган ишончномани нотариал тартибда тасдиқлаш;
  • МЧЖ ташкил этилганда заҳира жамғармасини устав фонднинг камида 15 % этиб белгилаш.

 

Уй-жой учун субсидия олиш учун берилган аризаларни кўриб чиқиш тартиби ўзгармоқда

 

Хусусан:

  • субсидия ажратиладиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссиялар таркибидан Ёшлар ишлари агентлигининг бўлим бошлиғи ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори чиқарилмоқда;
  • субсидия олиш учун аризани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлигининг бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан кўриб чиқиш тартиби бекор қилинмоқда;
  • мазкур ташкилотларнинг маълумотлари subsidiya.idm.uz дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади.

 

ЙПХ постларида босқичма-босқич «яшил» ва «қизил» йўлак тизими жорий этилади


1 декабрдан бошлаб «яшил» ва «қизил» йўлак тамойили Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» ва Наманган вилояти Поп туманида жойлашган «Наманган» йўл-патруль хизмати стационар постларида жорий этилади. Кейинчалик эса тизим босқичма-босқич республиканинг қолган йўл-патруль хизмати стационар постларида жорий этилади.  

 

Ҳайдовчиларга жарима балларини ҳисоблаш бошланади

 

Қуйидаги тартибни назарда тутувчи ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилади:

  • ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилади;
  • ҳисобланган жарима баллари белгиланган миқдордан ошган ҳолларда ҳайдовчи маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ўрнатилган тартибда маҳрум қилинади;
  • муайян давр мобайнида йўл ҳаракати қоидабузарлиги содир этмаган ҳайдовчиларга кейинчалик ҳисобланган жарима балларини қисқартириш орқали рағбатлантириш чоралари қўлланилади.

 

"Ёшлар форуми" доирасида  оммавий спорт мусобақалари ўтказилади


Ҳар йили анъанавий тарзда 30 июнь - Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни ҳамда декабрь ойида ўтказиладиган "Ёшлар форуми" доирасида спортнинг футбол, мини-футбол, волейбол, енгил атлетика, шахмат, шашка, стол тенниси, стритбол, воркаут турлари бўйича беш босқичли оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш тизими жорий этилади:

  • биринчи босқичда - кўчалараро маҳалла мусобақалари;
  • иккинчи босқичда - маҳаллалараро сектор мусобақалари;
  • учинчи босқичда - сектор мусобақаларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўртасида туман (шаҳар) мусобақалари;
  • тўртинчи босқичда - туман (шаҳар) мусобақалари ғолиб маҳалла жамоалари ўртасида вилоят мусобақалари;
  • бешинчи босқичда - вилоят мусобақаларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўртасида республика (финал) мусобақалари.

 

Фуқароларни Мобил-ID тизимига бепул идентификация қилиш даври якунланади


Бевосита Марказлар ёки нотариал идора орқали фуқароларни Мобил-ID тизимига идентификация қилиш 2022 йил 31 декабрга қадар тўлов ундирилмасдан, 2023 йил 1 январдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилган ҳолда амалга оширилади;

 

Собир Нурбердиев.