Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ЙПХ постларида «яшил» ва «қизил» йўлак тизими жорий этилади

14.07.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 08.07.2022 йилдаги «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 377-сон қарори қабул қилинди.

 

Йўл-патруль хизмати стационар постларида транспорт воситаларининг тўсиқсиз ҳаракатланишини таъминлаш бўйича «яшил» ва «қизил» йўлак тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда.

 

Бунда:

  • «яшил» йўлакдан — белгиланган қоидаларга риоя этадиган ва ҳуқуқбузарлик содир этмаган транспорт воситалари ҳайдовчилари ҳеч қандай тўсиқсиз ва чекловларсиз ҳаракатланади;
  • «қизил» йўлакдан — қидирувда бўлган, суғурта полисининг муддати ўтган, белгиланган муддатда техник кўрикдан ўтмаган, вазн ва ҳажм параметрларини бузиб ҳаракатланаётган ёки йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ўз вақтида тўланмаган жаримаси мавжуд бўлган транспорт воситалари ҳаракатланади.

 

Қарор билан қуйидагиларни белгилайдиган Йўл-патруль хизмати стационар постларида «яшил» ва «қизил» йўлак тамойили асосида ҳаракатланиш тартибини жорий этиш тўғрисидаги низом тасдиқланди:

  • «яшил» ва «қизил» йўлак тамойили асосида йўл-патруль хизмати стационар постларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби;
  • автотранспорт воситаларининг «яшил» ва «қизил» тамойили асосида ташкил этиладиган йўлаклар орқали ҳаракатланиш тартиби;
  • постларга хизматни ўташ учун жалб этиладиган йўл-патрул хизмати ходимларининг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • постларга транспорт воситасида ҳаракатланиб келган ҳайдовчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • постлар фаолияти устидан назорат қилиш тартиби.

 

2022 йил 1 декабрдан бошлаб «яшил» ва «қизил» йўлак тамойили Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» ва Наманган вилояти Поп туманида жойлашган «Наманган» йўл-патруль хизмати стационар постларида жорий этилади. Кейинчалик эса тизим босқичма-босқич республиканинг қолган йўл-патруль хизмати стационар постларида жорий этилади.

 

Йўлаклар тизимини жорий этиш билан боғлиқ харажатлар:

  • Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари;
  • халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар;
  • донор мамлакатлар кредитлари ва грантлари;
  • қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.07.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16