Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:НДС при расчетах с выбывающим учредителем Учет импортных операцийКогда образуется ПУ иностранной компанииКакие нерешенные вопросы по ЭСФ беспокоят бухгалтеров Госкомстат разработал новое Положение о порядке представления статотчетов в электронном виде

1 февралдан нималар ўзгаради

28.01.2021

Читать на русском языке

norma.uz портали 2021 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

 

Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар. Янги МҲЭКМ, БҲМ ва нафақалар миқдори

 

  • Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилди;
  • қуйидагиларнинг янги миқдорлари белгиланади:
    • МҲЭКМ – 747 300 сўм;
    • БҲМ – 245 000 сўм;
    • 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:
      • 1 нафар бола билан – 144 100 сўм;
      • 2 нафар бола билан – 238 700 сўм;
      • 3 нафар бола билан – 334 400 сўм.

 

Бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа, кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам миқдорлари ўзгармайди.

 

Янги акциз маркалари ва солиқ ставкалари

 

  • эски намунадаги маркалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади, улар билан маркировкаланган товарлар улгуржи ва чакана савдо тармоғидан олиб қўйилади;
  • қуйидагилар учун янги солиқ ставкалари амал қила бошлайди:
    • тамаки маҳсулотларининг айрим турлари;
    • алкоголли маҳсулотлар;
    • нефть маҳсулотларининг айрим турлари.

 

Суд тизими

 

Илк бор судьялик лавозимларига номзодларни танлаш бўйича имтиҳонлар онлайн тарзда ёритиб борилади.

 

Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш бошланди:

  • судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастурни;
  • судья фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашни таъминлайдиган аниқ мезонларни.

 

Мазкур чора-тадбирлар Судьялар олий кенгаши ва суд тизими фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

 

Ипакни олиб чиқиш устидан назорат

 

Ўзбекистон божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари ва хом ипакнинг олиб чиқилишини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом кучга киради. Энди  ТИФ ТН 5002, 5003 кодлари билан таснифланган товарларни экспорт қилишда экспорт қилувчилар «Ўзбекипаксаноат» уюшмасига экспорт контрактлари нусхаларини, нархлар калькуляциясини, экспорт қилинадиган товарнинг ҳар бир килограмми учун $0,05 миқдорида божхона йиғими тўланганлиги тўғрисида тўлов ҳужжатини тақдим этишлари керак.

 

Фарзанд туғилганликни қайд этиш соддалаштирилади

 

Барча вилоятлар марказларида фарзанд туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатиш бошланади: электрон тиббий маълумотномани шакллантиришдан бошлаб бир марталик нафақа пулини тўлашга қадар.

 

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш

 

  • Сертификатланган сабзавот, дуккакли ва мойли экинлар уруғларини ҳамда мевали дарахт ва ток кўчатларини етиштирувчи фермер хўжалиги ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари хараатларини молиялаштириш учун ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг бир қисми компенсация қилинади.  Фоиз ставкасининг МБнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисми, шунингдек, хорижий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 30%игача, лекин 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисми қопланади;
  • МБнинг асосий ставкаси йиллик 14% даражада сақлаб қолинди;
  • экспортчи ташкилотларга экспортолди молиялаштириш Экспортни рағбатлантириш агентлиги Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Бунда 2021 йилда экспортчи ташкилотларга хом ашё сотиб олиш ва экспортга йўналтириладиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун жамғармадан $100 млн ажратиш назарда тутилган

 

Ўрмон хўжалиги соҳасини қайта ташкил этиш

 

  • Қуйидагилар ташкил этилади:
    • Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппарати тузилмасида  Илмий ташкилотлар фаолияти ва инновацияларни жорий этишни мувофиқлаштириш бошқармаси;
    • пистачилик илмий-тажриба станцияси;
    • Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти тузилмасида Ўрмон иқтисодиёти бўлими. 



Ўрмон ва доривор  ўсимликлар уруғчилигини  таҳлил қилиш маркази унинг моддий-техник базасини сақлаган ҳолда ўрмон уруғчилигини ривожлантириш учун Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтига берилади.

 

Наргиза Воҳидова.