Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

1 январдан нима ўзгарди

08.01.2021

Читать на русском языке

Шу йил бошидан кўп сонли НҲҲ ва амалдаги ҳужжатларга тузатишлар кучга кирди. Norma.uz портали 2021 йил 1 январдан кучга кирган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришларнинг шарҳини тақдим этади.

 

Тадбиркорликка кўпроқ эркинлик

 

  • лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг 26 тури - бекор қилинади;
  • 45 тури - бирлаштирилди;
  • 23 тури - хабардор қилиш тартибига алмаштирилди;
  • тадбиркорлик субъектларида 2020 йилда муддати ўтган лицензиялар ва рухсатномалар муддатларини узайтириш бўйича мажбурият юзага келади (улар 1.01.2021 йилга қадар музлатилган эди). Лицензиатлар лицензиялар ва рухсатномалар муддатини «Лицензия» ахборот тизими орқали узайтиришлари мумкин.  Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали оладиган ТИФ субъектлари бундан мустасно;
  • 1 та лицензия тури ва 14 та ҳужжатни расмийлаштириш муддатлари қисқартирилмоқда;
  • туризм фаолиятини лицензиялашда туроператорлар хизматларини  сертификатлаштириш ихтиёрий бўлади.

 

Яширин иқтисодиётни қисқартириш

 

  • 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларининг банк карталари ва контактсиз тўловлардан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадлари умумбелгиланган солиқларни тўлашга мажбурий тартибда ўтиш мақсадида умумий даромадда ҳисобга олинмайди;
  • қурилиш корхоналари иш ҳақини нақд пулда тўлаш ҳуқуқи билан шартнома тузмасдан муддатли равишда ишчилар ёллаши мумкин. Тўловлар ҳажми ҳисобот даври учун МҲФ жами миқдорининг 10% фоизидан ошмаслиги керак (ижтимоий солиқ суммасини ҳисобга олмаганда). Ташкилотлар томонидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқнинг тўланиши таъминланади, шунингдек, шартнома тузмасдан ёлланган шахсларга тўланган тўловларни кўрсатган ҳолда уларнинг реестри тақдим қилиб борилади.

 

Ставкалар ва йиғимлар қандай ўзгарди

 

  • Божхона йиғимларининг янги ставкалари қўлланилади;
  • хорижий мамлакатларда хавфли маҳсулотлар ҳақида тезкор хабар бериш ахборот тизимига киритилган маҳсулотларни "эркин муомалага чиқариш учун" божхона режимига расмийлаштиришга тақиқ киритилади;
  • ярим тайёр чармни (ТИФ ТН буйича 4104, 4105, 4106 21 000 0 кодлари) олиб чиқишда йиғим экспорт қилинадиган маҳсулот қийматининг 10%ини ташкил қилади;
  • пахта ип-калаваларини (ТИФ ТН буйича 5205, 5206, 5207 кодлари) олиб чиқишда эса ҳар бир килограмм ип-калава учун йиғим - $0,01;
  • Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб киришга Экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахслар реестрига киритилган хорижий экспорт қилувчиларга рухсат берилади.

 

Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани жорий этиш

 

Йил якунлари бўйича ёки йил давомида йиллик айланмаси 100 млн сўмдан ошган тадбиркорлик субъектлари учун онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланиш мажбурий бўлади.

 

Солиқ ставкалари

 

  • Тамаки ва алкоголли маҳсулотлар учун янги солиқ ставкалари жорий қилинади. Нефть маҳсулотлари ва бошқа акцизости товарлари ва хизматлари учун ставкалар, шунингдек қатъий белгиланган миқдордаги солиқ ставкалари ўзгартирилди;
  • риэлторлик фаолиятини амалга оширувчи шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 25%дан 13%гача пасайтирилади.

 

Давлат харидлари тартиби ўзгартирилди

 

  • Стратегик харид қилувчилар учун товарларни (ишлар, хизматларни) харид қилишнинг алоҳида тартиби бекор қилинмоқда, унинг ўрнига уларни ўтказишнинг ички қоидалари жорий этилмоқда;
  • давлат харидлари ҳамда стратегик харидлар ижрочилари махсус ахборот порталида (МАП) бевосита ёки билвосита назорат қилишга эга бўлган 25% ёки ундан кўп акцияларга (улушга) ўзининг эгалари (якуний бенефициарлари) тўғрисидаги ахборотларни ошкор қилишлари шарт. Шунингдек улар тендер ва танлов савдолари ҳамда энг яхши таклифларни танлаб олиш якунлари бўйича, шунингдек тўғридан-тўғри музокаралар якунлари бўйича тузилган шартномалар бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши ҳолати ҳақида маълумотларни ўз веб-сайтлари ва МАТда доимий асосда жойлаштириб боришлари керак.

 

Қонунчилик бузилишининг олдини олиш

 

  • Дастлабки босқичда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ва давлат иштирокидаги айрим корхоналарда монополияга қарши комплаенс жорий этилади;
  • Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан ташкил этилган ДУК ва нодавлат ташкилотларнинг тегишли лицензияни олмасдан фаолиятнинг лицензияланадиган тури билан шуғулланиши тақиқланади.

 

Қандай имтиёзлар бекор қилинди

 

  • Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ижтимоий солиқ ставкаси илгаригидек 12% бўлади;
  • қарз берувчига фоизли даромад тўлаш мажбуриятисиз қарз (молиявий ёрдам) тақдим этиш чоғида солиқ солиш мақсадларида қайта молиялаштириш ставкаси асосида аниқланадиган даромад фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқаришда жами даромад таркибига киритилмайди;
  • умумий овқатланиш ва биноларни ижарага беришга ихтисослаштирилган корхоналар - айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар имтиёзлар тақдим этилгунга қадар бўлгани каби айланмадан олинадиган солиқни тўлашади.

 

2021 йил 1 январдан амал қилишни тўхтатадиган имтиёзлар ва префенцияларнинг тўлиқ рўйхати - бу ерда.

 

Наргиза Воҳидова.