2016 йил текширишлар режа-жадвалидан чиқарилган, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлайдиган, шунингдек барқарор ўсиш суръати ва ишлаб чиқариш рентабеллигини таъминлаётган тадбиркорлик субъектлари рўйхати Давлат солиқ қўмитаси сайтида эълон қилинди.
Текширишлар режа-жадвали Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши томонидан бутун йил учун тасдиқланади. Йил мобайнида Кенгаш қарорларига мувофиқ режа-жадвалга ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Асосан назорат қилувчи органлар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг мурожаатлари бунинг учун асос бўлиб хизмат қилади.
Кенгашга субъектнинг ҳолати (тугатиш) ёки унинг ҳуқуқий мақоми (мазкур субъектни бошқа субъектга бирлаштириш) ўзгарганлиги тўғрисидаги ахборот келиб тушганда субъект текширишлар режа-жадвалидан чиқарилиши мумкин.
Шунингдек агар субъектни текшириш қўзғатилган жиноий иш доирасида ўтказилганлиги ҳамда бунинг натижасида режали текшириш ўтказиш зарурати йўқлиги ҳақида улардан ахборот келиб тушса, мазкур субъект ёки айрим назорат қилувчи органларнинг иштироки текширишлар режа-жадвалидан тўлиқ чиқарилиши мумкин.
Агар назорат қилувчи орган субъект фаолиятини ёки текширилиши лозим бўлган фаолият соҳаларидан бирини тўхтатганлиги сабабли мурожаат қилса, айрим назорат қилувчи органнинг иштироки текширишлар режа-жадвалидан чиқарилиши мумкин.
Мавзуга доир мақолалар:
Текширишларни рўйхатга олиш китоби онлайн-режимда ишлайди