Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Бизнес йўлига ғов бўлиш қимматга тушиши мумкин

22.10.2015

Ўзбекистон Республикасининг 20.08.2015 йилдаги Қонуни билан Жиноят кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида материаллар циклини давом эттирамиз.

 

ЖКнинг 1923–моддаси билан  Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш   учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги нормалар аниқлаштирилди. Аввал хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш учун жавобгарлик ҳозир ЖКдан чиқариб ташланган 2061-модда билан кўзда тутилганди.

 

 

Жиноят субъектлари

 

Қонун ушбу ҳолатда бу модда назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёхуд бошқа давлат органларининг виждонсиз мансабдор шахсларини жавобгарликка тортишни махсус кўзда тутадиган модда эканлигини кўрсатмайди. Яъни, мазкур модда бўйича жавобгарликка мансабдор шахслар жумласига кириши ёки ЖКга мувофиқ бу тоифага кирмайдиган давлат органи ходими бўлишидан қатъи назар тадбиркорлик субъектининг фаолиятини ва (ёки) унинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиб турган   шахс тортилиши мумкин.

 

 

Қилмишнинг жиноийлиги қуйидаги ҳаракатларни содир этганда намоён бўлади:

 

 

тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини қонунга хилоф равишда тўхтатиб туриш. Яъни ҳаракатлар тадбиркорлик субъектининг уставга оид тижорий фаолиятини вақтинчалик ёки бутунлай тўхтатишга қаратилган, бунда бунинг учун Қонунда назарда тутилган асослар мавжуд бўлмайди ёки тўхтатиб туриш ёхуд тўхтатиш тартиби бузилган1;  

 

 

тадбиркорлик субъектларининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни қонунга хилоф равишда тўхтатиш. Яъни тадбиркорлик субъектларининг банклардаги ҳисобварақларини тўлиқ ёки қисман  “музлатиш”  бунинг  учун қонуний асослар мавжуд бўлмаганда ёки белгиланган тартиб-таомилларни бузган ҳолда бажарилади.

 

 

Жазо

 

 

1923-модда уч қисмдан иборат. Ҳар бир кейинги қисми  муайян оғирлаштирувчи ҳолатларга боғлиқ ҳолда жазони оғирлаштиради.

 

 

1-қисм: текширув ва тафтишлар ўтказиш тартибини оддий тарзда бузиш 

 

 

ЖКнинг1923-моддасининг биринчи қисми тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ёки уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тартибини мазкур модданинг 2 ва 3-қисмларида кўзда тутилган оғирлаштирувчи ҳолатларсиз содир этилган бузишда қўлланади. Мазкур қисмга биноан жазонинг энг юқори миқдори – 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари.  Мазкур ҳолатда айбдорни фақат у олдин2 шундай ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарликка тортилган тақдирдагина  жиноий жавобгарликка тортиш мумкин.

 

 

Маълумот учун: Агар маъмурий ундирув ижро этилган пайтдан бошлаб бир йилдан кўп вақт ўтган ҳамда фуқаро бошқа маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этмаган бўлса, у маъмурий жавобгарликка тортилмаган ҳисобланади.


 

2-қисм: 300 дан 500 ЭКИҲгача зарар3



Агар тадбиркорлик субъектига кўп миқдорда зарар (300 дан 500 ЭКИҲгача) етказилган бўлса ёки жиноят бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса,  у ҳолда айбдорни жиноий жавобгарликка тортиш учун у олдин шундай ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарликка тортилган ёки тортилмаганлиги аҳамиятга эга эмас. Яъни, ушбу қисм бўйича жиноий жавобгарлик дарҳол бошланади. Жазонинг  энг юқори миқдори – 3 йил озодликдан маҳрум қилиш.

 

 

3-қисм: 500 ЭКИҲдан ортиқ зарар


 

ЖК  1923-моддасининг сўнгги ва энг оғир қисми тадбиркорлик субъектига жуда кўп миқдорда зарар етказилган ҳолларда (500 ва ундан ортиқ ЭКИҲ) ёки айбдор биргаликда жиноий фаолият учун икки ва ундан ортиқ шахснинг уюшганлигида намоён бўладиган, яъни биргаликда бир неча маротаба жиноят содир қиладиган уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилганда қўлланади. Бу қисм бўйича жазонинг энг кўп миқдори – муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

 

 

Қонуний асос


 

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ёки уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тартиби қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади:  “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида” (2.05.2012 йил янги таҳриридаги ЎРҚ-328-сон) ва “Давлат солиқ хизмати тўғрисида” Қонунлар, шунингдек  Президентнинг “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” (14.06.2005 йилдаги ПФ-3619-сон) ва “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида” (15.05.2015 йилдаги ПФ-4725-сон) Фармонлари.

 

 

Қонунда кўзда тутилган истиснолар

 

 

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ва (ёки) уларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш суд тартибида амалга оширилади (хўжалик судлари қарорлари асосида).  Бироқ  қонун ҳужжатларида айрим истиснолар кўзда тутилган. Демак, “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига  (26.08.2004 йилдаги 660-II-сон) биноан жиноий даромадларни  легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш фактлари мавжудлиги тўғрисида ахборот бўлганда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар 2 иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин. Бундан ташқари, жиноят туфайли келтирилган зиённи ундириш мақсадида суриштирувчи, терговчи ёки прокурор ўзининг қарори билан тадбиркорлик субъектининг мол-мулкини хатлашга ҳақли.

 

 

Шу билан бирга аксарият ҳолларда бундай чоралар суд қарори асосида қўлланади.

 

 

Демак, тадбиркорлик субъекти томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бузиш ҳолатларида  фаолиятни тўхтатиб туриш судлар томонидан амалга оширилади. Масалан, агар лицензияловчи орган томонидан лицензия битимида кўзда тутилган лицензия талаблари ва шартларининг бузилиши аниқланган бўлса,  тадбиркорлик субъекти эса аниқланган бузилишларни бартараф этиш тўғрисидаги унинг қарорини  бажармаган бўлса, у ҳолда назорат қилувчи органлар тегишли аризалар билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Лицензиясиз (рухсатномасиз) ёки қонунда тақиқланган фаолиятни амалга ошириш ёхуд давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмайдиган  муддат мобайнида ўзининг устав фондини таъсис ҳужжатларида кўзда тутилган миқдорда шакллантирилмаганлиги ҳам   сабаб бўлиб хизмат қилиши мумкин.

 

 

“Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддаси 8-бандига биноан қуйидаги сабаблар мавжуд бўлганда солиқ хизмати органлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари тадбиркорлик субъектларининг банклардаги ҳисобварақларини тўхтатиб туриш ташаббуси билан  чиқишлари мумкин:

 

 

солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинганда;

 

 

солиқ тўловчи даромадлар олиш учун фойдаланаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ  ҳудудларни, биноларни, шу жумладан жойларни кўздан кечириш учун давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларини киритишни рад этганда;

 

 

солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаганда;

 

 

солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот тақдим этилмаганда.


 

 

Назорат қилувчи органлар ҳаракатларидан норози бўлганда Бош прокуратурага 232-10-07 телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.

 

 

Самир ЛАТИПОВ,

экспертимиз.

 



 

 1 Фикримизча, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини қонунга хилоф равишда тўхтатиш ҳам жиноий жавобгарликка сабаб бўлади, чунки фаолиятни тўхтатиш  унинг муқаррар тўхтатиб турилишини қамраб олади.

 

 

2 МЖтКнинг  2413-моддасида шунга ўхшаш ҳуқуқбузарлик учун кўзда тутилган маъмурий жарима миқдори 20–60 ЭКИҲни ташкил қилади.

 

 

3Ўзбекистон Республикасида жиноят содир этилган кун ҳолатига белгиланган энг кам иш ҳақи  миқдори.

 

 

Мавзу бўйича мақола:

 

Бизнесни нотўғри текширдингми – Жиноят кодекси бўйича жавоб берасан

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум