Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Типичные ошибки в оформлении доверенности – читать на buxgalter.uz Как отразить матпомощь в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uz Отказ принять «уточненку» без камеральной проверки – это нарушение норм НК – читать на buxgalter.uz "Автомат" по заполнению расчета НДС подправили – читать на buxgalter.uz Почему налоговики корректируют суммы зачета у тех, кто платит НДС с 1 января – читать на buxgalter.uz ГНК не будет вводить новые штрафы за «неправильные» цены – читать на buxgalter.uz Как сдать перерасчет по НДС за прошлый год – читать на buxgalter.uz Внимание! Какие проблемы ЭСФ могут остаться нерешенными – читать на buxgalter.uz Камеральной проверке – быть. Вопрос – когда? – читать на buxgalter.uz Можно ли вычесть расходы на штрих-кодирование – читать на buxgalter.uz

2016 йил учун текширишлар режа-жадвали 10 фоизга қисқарди

21.12.2015

Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши 2016 йил учун назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектларини текширишлар режа-жадвалини тасдиқлади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитасининг сайтида хабар берилади.

 

ДСҚ ва Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши  сайтларида ҳозирча 2016 йилнинг январь ойи учун режа-жадвал эълон қилинган, у билан шу ерда танишиш мумкин.

 

Режани ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларини назорат қилишга ваколати бўлган 30 вазирлик ва идораларнинг таклифлари ўрганиб чиқилди, шунингдек айрим тадбиркорлик субъектлари ҳар йили турли назорат қилувчи органлар томонидан  текширилиши аниқланди ҳамда режадан чиқарилди.

 

Барча тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувлари камерал назорат натижалари бўйича аниқланган фактлар асосида шакллантирилган. Пировардида 2016 йил учун текширишлар режа-жадвали  2015 йилга нисбатан 10%га қисқартирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, кичик тадбиркорлик субъектлари – хусусий корхоналар фаолиятини режали текшириш  назорат қилувчи органлар томонидан белгиланган тартибда тўрт йилда бир мартадан кўп бўлмаган тартибда, бошқа хусусий корхоналарнинг фаолиятини эса уч йилда бир мартадан кўп бўлмаган тартибда амалга оширилади.

 

Назорат қилувчи органлар раҳбарлари текширув ўтказилишидан 30 календарь кун олдин кечиктирмай тадбиркорлик субъектига режали текширув бошланиши тўғрисида унинг муддатлари ва предметини кўрсатган ҳолда ёзма хабарнома юбориши шарт.

 

Назорат қилувчи органлар ходимлари келишига тайёргарлик кўришда сизга “Текширишлар: А дан Я гача” электрон маълумотнома тизими ёрдам беради. Бу Ўзбекистонда бизнесни текшириш ҳуқуқига эга (солиқ, монополиядан чиқариш, молия, санитария, ёнғин назорати ва бошқа) органлар билан ўзаро муносабатлар бўйича амалий қўлланмадир. Унда тадбиркорлар текшириш учун “танланадиган” мезонлардан бошланиб, текширувлар натижалари устидан шикоят бериш билан тугайдиган ўтказиладиган текширишларнинг тафсилотлари  батафсил очиб берилади.

 

Тизимга эга бўлган ҳолда фойдаланувчи ўзини хўжалик юритувчи субъектларни текширишнинг мувофиқлаштириш режасига киритилишидан олдин  унда режали текширув белгиланиши эҳтимолини баҳолаши, текширувга тўғри ва тезкор тайёрланиши, назоратчилар аниқлашидан олдин хатоларни тузатиши ҳамда санкциялар қўлланишини олдини олиши, шунингдек назорат қилувчи органлар томонидан суиистеъмолчиликларга қарши туриш, ўзининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиши мумкин.

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Бизнесни нотўғри текширдингми – Жиноят кодекси бўйича жавоб берасан

 

Текширишларни рўйхатга олиш китоби онлайн-режимда ишлайди

 

Хусусий бизнес сабабсиз текширилмайди