Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

2018/2019 ўқув йили учун контракт пулининг биринчи ярмини 30 сентябргача тўлаш мумкин

21.09.2018

Читать на русском языке

 

Мамлакат олий ўқув юртларида контракт пулини тўлаш муддати узайтирилди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм-каналида шу ҳақда хабар берилади.

 

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 17.09.2018 йилдаги 9-сон баённомасига мувофиқ, 2018/2019 ўқув йилида тўлов-контракт асосида бакалавриат ва магистратурага ўқишга қабул қилинган абитуриентлар контракт пули таянч миқдорининг биринчи ярмини қабул қилиш муддати 2018 йил 30 сентябргача узайтирилди.  

 

Эслатиб ўтамиз, Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, биринчи йил ўқитиш учун белгиланган контракт миқдорининг камида 50%и 15 сентябргача, иккинчи ва ундан кейинги йиллар учун 1 октябргача тўланади.

 

Республика олий таълим муассасаларидаги жорий йил учун контракт пули миқдорлари – бу ерда.

 

Худди шу баённома билан зарур миқдордаги балларни тўплай олмаган абитуриентларнинг оширилган ставкада контракт («супер-контракт») пулини тўлашининг чекланган муддати белгиланган. Бу ҳолда бутун сумма бир вақтнинг ўзида тўлиқ тўланади.




В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-11-13
  • USD:8271.27 (+21.30) сум
  • EUR:9374.66 (--17.93) сум
  • RUB:121.79 (--2.88) сум