Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

2021–2022 йиллар учун 2023 йилда бериладиган таътил қисқартириладими

02.04.2023

Читать на русском языке

«Бюджет ташкилотининг ходими 2023 йил апрель ойида ишлаб берилган ўтган давр учун (2021 йил октябрдан 2022 йил октябргача) меҳнат таътилига чиқмоқда. Иш берувчи 2022 йилда амал қилган 20.12.2021 йилдаги ПФ-35-сон фармонга кўра таътил кунларини 5 кунга қисқартиришни талаб қилмоқда.  Бу тўғрими?».

 

Саволга kadrovik.uz илтимосига кўра Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги меҳнат стандартлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш бошқармаси бош мутахассиси Отабек БОБОМУРОДОВ жавоб берди:

 

– Биринчидан, иш берувчи таътилни ўз вақтида тақдим қилмай аллақачон меҳнат қонунчилигини бузган. Таътил ҳар йили –ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар берилиши керак .

 

Ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра жорий йилда ҳар йилги меҳнат таътилини тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда ходимнинг розилиги билан таътилнинг ўн икки календарь кундан ортиқ бўлган қисми (30.04.2023 йилдан кучга кирадиган янги Меҳнат кодексига мувофиқ – 14 календарь кун) кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин бўлиб, ушбу йил давомида ундан фойдаланиш шарт. Бутун таътилни кейинги иш йилига тўлиқ кўчиришга йўл қўйилмайди.

 

Давомини kadrovik.uz да ўқинг.