Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как применить льготу по социальному налогу (№УП-53) По какой ставке НДС облагать транспортировку груза при наличии прямого договора с инопартнером 10 важных нововведений в июне 2022 года – для руководителя и бухгалтера (таблица) Как рассчитать и уплатить взносы на ИНПС

2022 йил учун жамоа шартномаси умумий макети ишлаб чиқилди

17.01.2022

Читать на русском языке

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тармоқ ва ҳудудий касаба уюшмалари органларидан олинган таклифлар ҳамда қонунчиликдаги янгиликлар асосида 2022 йил учун жамоа шартномасининг умумий макети ишлаб чиқилди.

 

Хусусан, макетдан 2021 йилда ўз кучини йўқотган бир қатор қонуности ҳужжатлари нормалари чиқариб ташланди. Шу билан бирга, барча ташкилотларнинг ишлаб чиқариш ва иқтисодий фаолияти «2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси»га мувофиқ амалга оширилиши лозимлиги белгиланди.

 

Солиқ кодекси талабларидан келиб чиққан ҳолда, иш берувчига хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмларни етказиб берувчи ташкилотларни танлашда, ушбу ташкилотлар томонидан меҳнат соҳасидаги асосий принципларга ва ҳуқуқларга риоя этилиши нуқтаи назаридан, лозим даражадаги эҳтиёткорликни намоён қилиш мажбурияти юклатилди.

 

«Меҳнат шартномаси, бандлик кафолатлари» бўлимида иш берувчига меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш, унга ўзгартиришлар киритишда «Ягона миллий меҳнат тизими»да муқаррар равишда рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш мажбурияти юклатилди.

 

Шунингдек ходим билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга розилик сўраб киритилган ёзма тақдимнома касаба уюшмаси қўмитасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 19.03.2021 йилдаги 2-37-сон қарори билан тасдиқланган «Касаба уюшмаси органларида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисидаги тақдимномасини кўриб чиқиш тартиби» асосида кўриб чиқилиши белгиланди.

 

«Иш вақти ва дам олиш вақти» бўлимида амалдаги макетда йилнинг совуқ фаслларида очиқ жойларда ёки иситилмайдиган ёпиқ хоналарда меҳнат қилувчиларга махсус танаффуслар берилиши белгиланди. Янги макетда мазкур норма йилнинг иссиқ фаслида очиқ жойларда меҳнат қилувчи ходимларга нисбатан ҳам қўлланилади.

 

«Меҳнатни муҳофаза қилиш» бўлимида Халқаро меҳнат ташкилотининг «Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш асослари тўғрисида»ги 187-сонли Конвенциясига оғишмай риоя этиш талаби киритилди.

 

«Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонунга асосан ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солиш, жамоа музокараларини ўтказиш, жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш, унинг ижроси устидан назоратни ташкил этиш, шунингдек бошқа локал ҳужжатларнинг бажарилиши устидан назорат ўрнатиш мақсадида тенг ҳуқуқлилик асосида ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича икки томонлама комиссия фаолияти йўлга қўйилиши белгиланди.

 

Жамоа шартномаси макетига коронавирус пандемияси муносабати билан қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар асосида ишлаб чиқилган айрим меъёрлар ҳам киритилди.

 

Жумладан, ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаган ёки ўтказилган текширишлар натижалари бўйича тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажармаган, шунингдек профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда (соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда) иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли экани белгилаб қўйилди.

 

Шунингдек макетга қуйидагилар юзасидан тавсиялар киритилди:

  • ходимга коронавирус инфекциясига қарши вакцина олган куни ўртача иш ҳақи  сақланган ҳолда бир кун дам олиш куни берилиши;
  • фавқулодда вазиятли ҳолатлар юзага келганда, карантин эълон қилинганда иш берувчи томонидан ходимнинг розилигига кўра унга иш ҳақини қисман сақлаб қолган ҳолда таътил берилиши.

 

2022 йил учун жамоа шартномаси умумий макети Ўзбекистон касаба уюшмаларининг веб-Порталида жойлаштирилган.

 

Лола Абдуазимова.