Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
С 1 ноября заработает автоподтверждение ЭСФ – читать на buxgalter.uzКак будет работать автоподтверждение ЭСФ на практике? – читать на buxgalter.uzСчет-фактуру на покупку по КПК можно заменить регистрацией кассового чека – читать на buxgalter.uz Как рассчитать зарплату при совмещении должностей – читать на buxgalter.uzКак рассчитать НДС переработчику давальческого сырья – читать на buxgalter.uzКак кешбэк влияет на НДС у продавца товара – читать на buxgalter.uzКак накормить сотрудников с помощью КПК – читать на buxgalter.uz

Агар дебиторлик қарзи мажбуриятларни бажаришга халақит берса, нима қилиш керак

08.06.2020

Читать на русском языке

“Бизнинг контрагентимиз шартнома бўйича маҳсулотни етказиб бериш муддатларини бузмоқда, биз эса ўз навбатида бошқа шартнома бўйича ўз мажбуриятларимизни бажара олмаяпмиз. Биз қандай йўл тутайлик? Бу вазиятда биз неустойка тўлашга мажбурмизми?

 

“Икки ўт орасида” мураккаб ҳолатдан қандай қилиб кам йўқотишлар билан чиқиш мумкинлигини юридик масалалар бўйича “Норма” эксперти Олег ЗАМАНОВ гапириб берди:

 

- Шунга ўхшаш вазият амалиётда доим рўй бериб туради.  Кўпинча уларнинг ривожланиши ва пировард натижаси тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига боғлиқ. Шунингдек – контрагентларингиз танлаган хатти-ҳаракатлар қаторига боғлиқ:

  • кредитор сизнинг ҳолатингизни тушунишга тайёрми ёки “принципга бориш” ниятидами;
  • дебитор яқин истиқболда аниқ санасини айтган ҳолда ўз мажбуриятларини бажаришга қодирми ёки йўқ.

 

Қоидага кўра, юқорида кўрсатилган омилларни инобатга олган ҳолда саъй-ҳаракат қилиб, тарафлар қуйидаги ечимлардан бирига келадилар.

 

1-ечим. Иккала шартномада мажбуриятларни бажариш муддатларини узайтириш

 

Контрагент билан қўшимча келишувни расмийлаштирган ҳолда, ўз позициянгизни мустаҳкамланг. Хусусан, дебитор билан:

 

а) агар шартномада дастлаб қонуний неустойка назарда тутилган бўлса – уни кўпайтиринг. Бундай имконият қонун ҳужжатларида назарда тутилган;

 

б) контрагентингиз мажбуриятларини таъминлашнинг қўшимча имкониятларини кўриб чиқинг. Масалан – унга тегишли ликвид мол-мулкни гаровга қўйиш. Ёки – уни контрагент – кредитор олдида сизнинг мажбуриятларингиз бўйича кафил бўлишига кўндиринг. Кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди.

 

в) контрагент ўз шартнома мажбуриятларини бузган ҳолатда сизда ҳосил бўлган зарар  неустойкадан ташқари тўла ҳажмда ундириб олиниши мумкинлигини келишиб олинг. Ўзгача ҳолатда зарарнинг неустойка билан қопланмаган қисми тўланади.

 

Ўз навбатида, контрагент-кредитор билан ўзаро муносабатларда юқорида баён этилган шартларга зид шартлар сиз учун қулай бўлади: неустойка – қонуний ёки пастроқ, зарарлар тўғрисида келишиб олиш – ёки мавжуд эмас (демак, миқдори чекланган) ёхуд зарарнинг неустойка билан қопланмаган қисми тўланиши тўғридан-тўғри кўрсатилган.

 

Шунингдек, кредитор билан шартномада низоларни кўриб чиқишнинг талабнома тартиби назарда тутилганлигига ишонч ҳосил қилинг. Талабномага жавоб қайтариш қонунда назарда тутилган 15 кундан кам бўлмагани маъқул. Вақт бўйича захира сизга контрагент-дебитордан ундириш жараёнини ишга тушириш имконини беради.

 

Афтидан, айни бир кунда дебитордан товарни олиб, уни кредиторга етказиб беришнинг имкони бўлмайди. Иккинчи шартнома бўйича муддатларни узайтирган ҳолда дебитор билан келишувда шартлашилган саналарни ва сизга товарларни қайта ишлаш, қадоқлаш (зарурат бўлганда) ва уларни харидорга етказиб бериш учун талаб қилинадиган вақтни инобатга олинг.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_