Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Агар дивидендлар ортиқча тўланган бўлса, нима қилиш лозим?

03.02.2021

Читать на русском языке

2020 йил учун молиявий натижалар ҳисоб-китобида муассис-жисмоний шахсга (резидентга) йил мобайнида олинган фойдага қараганда кўпроқ дивидендлар тўланганлиги маълум бўлди. Дивидендлар апрелда I чорак натижалари бўйича ҳисобланган ва тўланган, бутун йил бўйича эса фойда дивидендлар ҳисоб-китоби учун қабул қилинганидан кам эканлиги маълум бўлди.

 

Бундай вазиятда қандай йўл тутишни buxgalter.uz илтимосига биноан  ДСҚ Солиқ солиш бўйича маслаҳат бўлими бошлиғи Азиз УМИРЗОҚОВ тушунтирди:

– Юридик шахснинг фойдасини тақсимлашда иштирокчи  томонидан олинган даромад дивидендлар деб эътироф этилади. Хусусий корхона мулкдорига, оилавий корхона иштирокчисига ёки фермер хўжалиги бошлиғига бундай юридик шахслар тасарруфида қолган фойда суммасидан тўланадиган даромадлар дивидендларга тенглаштирилади (СК 1 б, 1 қ, 41-м СК 4 қ, 41-м). Фойда эса ҳисобот даври - йил якуни бўйича аниқланади (2-сон БҲМС 20.08.1998).

 

Шу тариқа,  I чорак якуни бўйича дивидендлар тўғри ҳисобланган бўлсада, уларнинг охирги миқдорини ҳисобот даври якуни бўйича олдинги даврларда жамғарилган фойда/зарарни ҳисобга олган ҳолда аниқлаш зарур.

 

Келтирилган вазиятда бухгалтер дивидендларни ҳисоблаб чиқариш пайтида корхона фойданинг прогноз ҳажмига чиқмаганлиги туфайли ҳисобдаги ноаниқликларни тузатишига тўғри келади.

 

Энг аввало, муассисга тегишли дивидендларни 2020 йил охирида балансда акс эттирилган корхона ҳақиқатда олган фойдадан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқаринг.

 

Ортиқча тўланган дивидендлар суммаси жисмоний шахсларнинг бошқа даромади сифатида ҳисобланиши керак (СК 15 б, 377-м). Ўзбекистон резидентларининг дивидендларига 5% ставка бўйича солиқ солинади (СК 2 қ, 381-м). Жисмоний шахсларнинг бошқа даромадларига эса 12% (СК 2 қ, 381-м) ставка бўйича ЖШДС солинади ва ижтимоий солиқ солинмайди (СК 403-м.). Ортиқча тўланган дивидендлар суммасига бюджет 7% солиқни кам олган.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_