Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Агар ходим донор бўлса

17.12.2020

Читать на русском языке

“Ходим ҳеч кимни огоҳлантирмасдан ишга чиқмади. Бир кундан кейин пайдо бўлиб, донор қонини топширганини айтди. Ходим бу ҳақда иш берувчини олдиндан хабардор қилиши шартми? Қандай тасдиқловчи ҳужжатни келтириши даркор?”

 

Вазиятни “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА тушунтирди:

 

- Қуйиш учун қон топшириш ходим томонидан жамият манфаатлари йўлида қилинадиган ҳаракатларга киради.

 

Қон топширишдан олдин ходим тиббий текширувдан ўтиши шарт. Тиббий текширувдан ўтадиган куни  (қон топширадиган куни  сингари) ходимларга соғлиқни сақлаш муассасаларига боришларига иш берувчи монеликсиз рухсат бериши шарт.

 

Донорлик қилувчи ходимларга ҳар сафар қон топширган куннинг албатта эртасига дам олиш учун бир кун берилади, ходимнинг хоҳишига кўра бу кун таътилга қўшиб бериш мумкин.

 

Текширувдан ўтадиган ва қуйиш учун қон топширадиган куни ишдан озод этилган давр учун, шунингдек дам олиш кунлари ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади.

 

Тиббий текширув дастури ва қонни лаборатор текширувларини ўтказиш анча кенг ва бир неча босқични ўз ичига олади. Шу боис тиббий текширувдан ўтиш ва қон топшириш бир кун билан чекланмаслиги мумкин.

 

Бундан ташқари, тиббий текширув ва лаборатор текширувлар ўтказиш натижалари бўйича айрим ҳолларда шахсни қон топширишдан вақтинча четлатишлари мумкин. Масалан, алкоголь қабул қилганда – 48 соатга. Шунингдек, шахсни мутлақ қаршилик қилувчи кўрсатмалар мавжуд бўлганда қон топширишга бутунлай қўймасликлари мумкин (мисол учун, онкологик касалликлар).

 

Ҳар қандай ҳолда тиббиёт муассасасида қуйиш учун қон топшириш мақсадида бўлиш ҳолатини ходим тегишли ҳужжатлар билан тасдиқлаши керак.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах