Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Агар ходим ишдан бўшатиш тўғрисида огоҳлантириш муддати даврида прогул қилса

23.11.2020

Читать на русском языке

Ходим ўз хоҳишига биноан ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзди ва шундан сўнг келаси кундан бошлаб ишга чиқишни тўхтатди. Кадрлар бўйича инспектор билан телефон орқали сўзлашувда у барибир 2 ҳафтадан кейин ишдан бўшаши боис бошқа ишлаш истаги йўқлигини баён қилди. Иш берувчи ҳуқуқбузарга нисбатан қандай чоралар кўриши мумкин? У ходимга меҳнат шартномасини бекор қилишни рад этишга ва ишдан бўшаш муддатини “ишлаб бермагани” муносабати билан кўчиришга ҳақлими?

 

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

 

- Меҳнат қонунчилигида “ишлаб бериш” каби бундай тушунча мавжуд эмаслигидан бошлаймиз. Ходим, ўз ташаббусига биноан меҳнат шартномасини бекор қилишни истаган ҳолда, бу ҳақда иш берувчини камида 2 ҳафта олдин огоҳлантиради. Ўз хоҳишига биноан ишдан бўшаш тўғрсидаги аризани ҳатто “касаллик таътили” ёки таътилда бўлганда ҳам бериши мумкин. Ушбу даврлар огоҳлантириш муддатига киради.

 

Шу боис бунда ишда  ҳозир бўлиш ва меҳнат вазифаларини бажаришни назарда тутиб, ходимни ишдан бўшашдан олдин камида 2 ҳафда ишлаб беришга мажбур қилиб бўлмайди. Тегишинча – огоҳлантириш даврида ходим ишда бўлмаганлиги муносабати билан ишдан бўшатиш санасини кўчириш мумкин эмас.

 

Огоҳлантириш муддати ўтгач, иш берувчи ходимга меҳнат дафтарчаси ва ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқнинг нусхасини бериши шарт. Меҳнат шартномасини бекор қилишни ҳеч қандай ҳолатда, шу жумладан қуйидаги муносабат билан иш берувчининг ташаббусига биноан  кечиктириб бўлмайди:

  • бошланган ишни тугатмагани;
  • қарзи йўқлиги варақасининг имзоланмагани;
  • ходимнинг моддий қийматларни топширмагани. Бунда меҳнатга оид муносабатларнинг бекор қилинганлиги собиқ ходимни моддий жавобгарликдан озод қилмайди.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-29
  • USD:12662.01 (+0.00) сум
  • EUR:13593.93 (+0.00) сум
  • RUB:137.65 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах