Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект ПКМ: какой порядок ценообразования предлагают внедрить налоговые органы Нужно ли выдавать кассовые чеки при выездной торговле и службам доставки Будет ли бухгалтер нести ответственность за выполнение требований директора – Buxgalter Pro Как зарегистрировать товарный знак – Buxgalter Pro

Агар суд ишдан бўшатишни ноқонуний деб тан олса

30.01.2023

Читать на русском языке

«Ходимни меҳнат мажбуриятларини бузганлиги учун ишдан бўшатишмоқчи, аммо бунинг учун асослар етарли эмас. Ходим эса ишдан бўшатилган тақдирда судга мурожаат қилиши ҳақида аллақачон огоҳлантирган. Унинг ишга тикланиши қандай моддий оқибатларга олиб келиши мумкин? Оддий қилиб айтганда, агар ишдан бўшатиш ноқонуний деб топилса, иш берувчи кўп пул «йўқотадими»?». 

 

«Ноқонуний ишдан бўшатиш иши» бўйича иш берувчи учун оқибатларни «Нормa» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА тушунтирди:

 

– Ҳақиқатдан ҳам, ходим меҳнат шартномасининг бекор қилиниши устидан, шу жумладан суд тартибида ҳам шикоят қилиши мумкин . Агар суд ишдан бўшатишни ноқонуний деб топса, иш берувчи ходимга етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплашига тўғри келади.

 

Моддий зарарни қоплаш қуйидагиларни ўз ичига олади:

мажбурий прогулнинг бутун вақти учун ўртача иш ҳақини тўлаш . Амалиётда суд меҳнат шартномасини ноқонуний бекор қилиш тўғрисидаги ишларни ўртача бир неча ойда кўриб чиқади. Баъзан бундан ҳам кўп бўлиши мумкин. Шу тариқа, иш берувчи ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб суд қарор қабул қилгунга қадар ўртача иш ҳақини тўлаб беради;

меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида шикоят қилиш билан боғлиқ қўшимча харажатларни: мутахассисларнинг маслаҳатлари, адвокатни жалб қилиш, ишни юритиш харажатларини ва бошқаларни қоплайди . Албатта, ходим бу харажатларни керакли ҳужжатларни тақдим этиш орқали тасдиқлаши керак бўлади.

 

Давомини kadrovik.uz да ўқинг.