Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

“Ақлли шаҳар” билан йирик халқаро IT-компаниялари шуғулланади

01.03.2018

Президентнинг “Аxборот-коммуникация теxнологиялари соҳасида лойиҳаларни бошқариш тизимларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида «Xавфсиз шаҳар» лойиҳасини ташкил этиш ва ривожлантириш концепцияси тасдиқланган эди. Унинг асосида мамлакатимизда xавф-xатарларни, фавқулодда вазиятларни, ҳодисаларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни комплекс бошқариш тизимини яратиш кўзда тутилган.

Мамлакатимиздаги IT-технологияларнинг йирик ишлаб чиқарувчилари лойиҳа доирасида ўз ғоялари ва инновацион ишланмалари билан ҳамкорлик қилиш истагини билдиришмоқда. Жумладан, Германиянинг Siemens концерни бу борадаги ўз тажрибаси ва лойиҳалари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги сайти хабар берди.

 

Корхона вакиллари «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини ривожлантириш концепциясини, транспорт, интеллектуал электр тармоқлари бўйича ўз ечимларини тақдим этишди. Йўл ҳаракатини бошқариш ва паркинг тизимлари, “ақлли электр тармоқлари” (Smart Grid), биноларни интеллектуал бошқариш тизимлари ҳамда эвакуация бўйича инновацион ечимлар – буларнинг барчаси лойиҳа тақдимоти доирасида қамраб олинди. Берлин, Дубай, Лондон ҳамда Люцерн шаҳарларида амалга оширилган лойиҳалар мисолида самарали инвестициялар аҳоли учун хавфсиз ва ишончли муҳит яратиш билан бирга мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий ва гуманитар тараққиёти учун омил бўла олиши намойиш этилди.

 

«Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси доирасида ҳозирда мамлакатимиз ҳудудларида қатор лойиҳалар амага оширилмоқда. Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги «Хавфсиз туризм» лойиҳаси шулар жумласидан. Унинг доирасида маданий мерос объектлари инфратузилмалари синчковлик билан ўрганилмоқда, обидалар теварак-атрофида фото ва видео тасвирга тушириш воситаларини ўрнатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

 

Ушбу тизимнинг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш самарадорлиги сезиларли даражада ошади ва ушбу соҳада тезкорликка эришилиши кутилмоқда. «Хавфсиз шаҳар» Тошкент шаҳрида 2019 йилда фойдаланишга топширилиши керак. У аввалига беш йўналиш бўйича лойиҳаларни ўз ичига олади, булар – жамоат хавфсизлиги, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш мониторинги, ёнғин хавфсизлиги, тез тиббий ёрдам, фавқулодда ҳодисалар.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах