Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Ўзини ўзи банд қилганлар иши тўғрисида 15 та муҳим саволНима учун ЯТТнинг ёлланма ишчиларини рўйхатдан ўтказишни йўлга қўйиш лозимЯнги ҚҚС тўловчиларини солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом шарҳи

Ҳуқуқбузарликларни «Хавфсиз шаҳар» комплекси белгилайди

30.10.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 17.10.2017 йилдаги 838-сон қарорига мувофиқ унинг концепциясини Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази (кейинги ўринларда Марказ) ишлаб чиқади.

 

"Хавфсиз шаҳар" ягона аппарат-дастурий комплекси жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилмоқда. Шу мақсадда ИИО, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимлари ҳамда "Электрон ҳукумат" тизимлари бирлаштирилади.

 

Шунингдек, Марказ олдига жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш соҳасида фаолиятнинг самарадорлиги ва тезкорлигини ошириш учун ягона навбатчи-диспетчерлик хизмати ва маълумотларни қайта ишлаш марказларини ташкил этиш вазифаси қўйилган.

 

Қарорда қайта ташкил этилган марказнинг тузилмаси тақдим этилган бўлиб, унинг ходимларининг чекланган умумий сони 135 нафардан 256 нафарга кўтарилди (шу жумладан бошқарув ходимлари сони – 49 нафар, ишлаб чиқариш ходимлари – 203 нафар, ёрдамчи ходимлар – 4 нафар). 

 

Бунда марказ фаолиятини молиялаштириш "Хавфсиз шаҳар" комплекси орқали аниқланган тартиббузарликлар учун жарималарни тўлашдан тушадиган маблағларнинг 10%и миқдорида бўлган маблағлар ҳисобига, етмаган қисми эса – Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш фонди маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 18.10.2017 йилда кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   

 

Ленара Хикматова.