Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Нужна ли доверенность по «корпоративке» Как изменить систему налогообложения индивидуальному предпринимателю Можно ли не распределять прибыль ООО (дивиденды)? Как применить льготу по растительному маслу Отменена льгота по отсрочке уплаты ЕНП микрофирмами и МП

Асосий ставка – йиллик 14%

22.10.2020

Читать на русском языке

Марказий банк Бошқаруви 22 октябрда асосий ставкани ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

 

Қарор реал фоиз ставкалар ижобийлигини сақлаб қолиш, юзага келган вақтинчалик инфляцион хатарлар фонида, иқтисодий фаолликни янада рағбатлантириш учун қулай шароитларнинг яратилиши ва ўрта муддатли даврда инфляция динамикасининг янада секинлашиши ўртасидаги мувозанатни таъминлашга қаратилган.

 

Марказий банк инфляциянинг йил якуни бўйича прогнозини йиллик 11-12,5% даражасида сақлаб қолди ва Ҳукумат билан биргаликда унга эришиш учун барча зарурий чораларни кўради. Асосий ставка бўйича келгусидаги қарорлар инфляциянинг жорий ва прогноз динамикасининг шаклланиши, шунингдек ички ва ташқи хатарларни баҳолаш асосида қабул қилинади.

 

Инфляция ва инфляцион кутилмалар. Жорий йилнинг сентябрь ойида йиллик инфляция даражаси 11,7%ни ташкил этди. Шунингдек, ёз мавсуми давомида нархлар ўсишининг сезиларли секинлашишидан сўнг сентябрь ойида инфляциянинг маълум даражада тезлашиши кузатилди. Инфляциянинг тезлашиши, асосан, карантин чекловлари бекор қилинганидан сўнг ялпи талабнинг тикланиши, мавсумий омиллар ва айрим асосий товарлар нархларининг ўсиши билан боғлиқ бўлди.

 

Иқтисодий фаоллик. 2020 йилнинг III чорагида иқтисодий ўсишнинг босқичма-босқич  тикланиши ва иқтисодий фаолликнинг жонланиши тендециялари кузатилди.  

 

III чорак якунлари бўйича иқтисодий ўсиш I ярим йилликка нисбатан бироз тезлашиб, 0,4%ни ташкил этди. Шу билан бирга, қисқа муддатли прогноз даврида иқтисодий ўсиш дастлабки ҳисоб-китобларга нисбатан паст бўлиши кутилмоқда. Бу уй хўжаликлари даромадларининг карантин даврида пасайганллиги, истеъмолдаги эҳтиёткорона ёндашув ва иқтисодиёт айрим тармоқларининг тўлиқ тикланмаганлиги сабабли ўсиш суръатларининг инқироздан олдинги даражасига етиши узоқроқ вақт талаб этиши билан боғлиқ.

 

Пул-кредит шароитлари. III чоракда иқтисодиётда ижобий реал фоиз ставкалари сақланиб қолди. Банклараро пул бозорида депозитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари фоиз коридори доирасида шаклланди ва сентябрь ойида йиллик 14,8%ни ташкил этди. 

 

Хатарлар ва ноаниқликлар. Келгуси ойларда, иқтисодиётда инфляцияни оширувчи хатарларнинг юзага келиш эҳтимоллиги паст даражада сақланиб қолмоқда. Асосий хатарлар пандемиянинг кенг тарқалиши, чеклов чораларининг жорий этилиш кўлами, асосий савдо-ҳамкор давлатларда ишбилармонлик фаоллигининг тикланиб бориш тезлиги ҳамда жаҳон бозоридаги нархлар конъюктураси билан боғлиқ.

 

Мавсумий омиллар натижасида айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ошишини яқин истиқболда инфляцияни оширувчи омил сифатида юзага чиқиши мумкин ва бунда керакли ҳажмдаги товарлар таклифини барқарор даражада таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, ишлаб чиқариш занжири ва логистика каналларининг секинроқ тикланиши натижасида нархларнинг ошиши хатари ҳам сақланиб қолмоқда.

 

Бунда, Марказий банк ички ва ташқи шароитлар таъсирида инфляция омиллари ва хатарлари моҳиятини синчковлик билан ўрганишда давом этади ҳамда инфляциянинг прогноз динамикасидан келиб чиқиб, асосий ставка бўйича тегишли қарорларни қабул қилади.

 

Марказий банк Бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича оралиқ йиғилиши 2020 йил 10 декабрга белгиланган.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_