Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Что делать со скидкой при возврате товара Как оформить сверхурочную работу Введут ли в Узбекистане разные ставки НДС? Почему налоговые органы могут пересчитать авансовые платежиГНК разъяснил, как формировать прочие доходы в отчете по налогу с оборота Утверждено новое положение о выпуске и обращении банковских карт

Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди – йиллик 14%

11.12.2020

Читать на русском языке

Қарор 2020 йилдаги пул-кредит сиёсати юмшатилишининг  иқтисодиётга таъсирини сақлаб қолиш, шунингдек, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва 2021 йилнинг I ярмида иқтисодий фаоллик тикланишининг давом этишини қўллаб-қувватлашга қаратилган нисбатан қатъий пул-кредит шароитларини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

 

Марказий банк Ҳукумат билан биргаликда инфляциянинг 2021 йилга мўлжалланган йиллик 10%дан паст оралиқ мақсадли кўрсаткичига эришиш учун барча зарурий чораларни кўриб боради.

 

Инфляция ва инфляцион кутилмалар. Жорий йилнинг ноябрь ойида инфляция даражаси пасайишда давом этди ва йиллик 11,3%ни ташкил этди. Шунингдек, ёз мавсумида нархлар ўсишининг сезиларли секинлашишидан сўнг сентябрь ойининг охиридан бошлаб озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўсишининг маълум даражада тезлашиши кузатилди.

 

Асосан мева-сабзавотлар нархларининг мавсумий ўзгариши ҳамда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари таклифидаги узилишлар ва суст рақобат шароитлари ушбу товарлар нархларининг ўсишига олиб келди. Ноябрь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиши йиллик ҳисобда 16,3%ни ташкил этди.

 

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар нархларининг ўсиш суръатлари эса умумий инфляциядан сезиларли даражада паст бўлиб, мос равишда 8,3% ва 6,5%ни ташкил этди.

Натижада йиллик базавий инфляция даражаси секинлашишда давом этиб, 11,5%гача пасайди.

 

Иқтисодий фаоллик. Жорий йил 10 ойлиги якунларига кўра, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг бир қатор асосий кўрсаткичлари яхшиланишда давом этди. Саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайиши 1,6%ни ташкил этган бўлса (январь-сентябрь ойларидаги пасайиш 2,7%), чакана савдо айланмасининг ижобий ўсиш кўрсаткичлари 1,2% даражасигача тикланди. Хизмат кўрсатиш ва қурилиш соҳаларида бажарилган ишлар ҳажми ўсиши мос равишда 2,2% ва 9,1% даражасида бўлди.

 

Қисқа муддатли даврда иқтисодий ўсиш ўз потенциал даражасидан паст бўлиши кутилмоқда. Бу талаб ҳамда таклифнинг босқичма-босқич тикланиб бориши, шунингдек, айрим иқтисодиёт тармоқларининг тўлиқ тикланиши учун узоқроқ муддат талаб этилиши билан изоҳланади.

 

Пул-кредит шароитлари. Жорий йилнинг ноябрь ойида иқтисодиётда ижобий реал фоиз ставкалари сақланиб қолди. Банклараро пул бозорининг ўртача тортилган фоиз ставкаси ноябрь ойида Марказий банк асосий ставкасидан кичик ижобий спред билан 14,1%ни ташкил этди.

 

Шу билан бирга, иқтисодиётда асосий ставканинг пасайтирилиши, мақбул фоиз ставкалари механизмининг жорий этилиши, мажбурий захиралаш меъёрларининг юмшатилиши ва ликвидлик тақдим этиш бўйича Марказий банк пул-кредит операциялари ҳажмининг ортиши фонида пул-кредит шароитларининг нисбатан юмшаб бориши давом этди.

 

Прогнозлар ва хатарлар. Келгуси ойларда иқтисодиётда инфляцияни оширувчи хатарлар эҳтимоли паст даражада сақланиб қолмоқда.

Асосий хатарлар озиқ-овқатлар бозоридаги қисқа муддатли тенденциялар билан боғлиқ. Мавсумий омиллар, рақобат шароитлари, шунингдек, жаҳон озиқ-овқат бозорлари конъюнктураси таъсирида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларнинг қимматлаши

 

Шу нуқтаи назардан, ички бозорда товарлар таклифининг зарур ҳажмини барқарор даражада таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.

 

Бунда ушбу товарлар гуруҳи учун тариф ва нотариф чекловларни юмшатиш орқали муҳим истеъмол товарлари нархларининг янада пасайишига эришиш имконияти мавжуд.

 

Марказий банк Бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги таянч йиғилиши 2021 йил 21 январга белгиланган.