Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Асосий ставка яна ўзгаришсиз қолдирилди

10.12.2021

Читать на русском языке

Йиллик инфляция кўрсаткичларининг пасайиши билан бирга қатор инфляцион хатарлар сақланиб қолмоқда, шу муносабат билан МБ асосий ставкани йиллик 14% даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Бу 2022 йил инфляция прогнозларига эришиш учун мутаносиб пул-кредит шароитларини яратишни ҳам таъминлайди.

 

Инфляция ва инфляцион кутилмалар

 

2021 йилнинг ноябрь ойида йиллик инфляция кўрсаткичи 10,3%ни ташкил этди. Бунда, юқори база эффекти ҳисобига инфляциянинг ёқилғи ва траспорт хизматларидан ташқари барча гуруҳларида йиллик ўсиш суръатлари ўтган ойларга нисбатан секинлашди. Ноябрь ойи якунлари бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг йиллик ўсиши 13,4%ни ташкил этган бўлса, ноозиқ-овқат ва хизматлар гуруҳлариники мос равишда 7,9% ва 8,1% даражасида бўлди.

 

Мавсумий тебранувчан мева ва сабзавотлар, ёқилғи маҳсулотлари ва тартибга солинадиган товарлар нархлари (тарифлари) ўзгаришини истисно қилиш орқали ҳисобланадиган базавий инфляция даражаси 8,9%гача пасайди. Бунда, базавий инфляциянинг умумий инфляцияга оширувчи ҳиссаси 6,8 фоизни ташкил этиб, 2018 йилдан бери энг паст кўрсаткични қайд этди.

 

Иқтисодий фаоллик ва ялпи талаб

 

Жорий йилнинг 11 ойида қайд этилган иқтисодий фаоллик ва тармоқлардаги ижобий кўрсаткичларни ҳисобга олиб йил якунлари бўйича иқтисодий ўсиш суръати 6,5-7,2% атрофида бўлиши кутилмоқда. 2021 йил иккинчи ярмидан бошлаб кенг кўламда амалга оширилаётган фискал рағбатлантиришлар ва пул-кредит сиёсатининг жорий шароитлари 2022 йилнинг биринчи ярмида ҳам истеъмол талаби ва инвестицион фаолликни қўллаб-қувватловчи асосий омиллардан бўлади. Ҳисоб-китобларга кўра, 2022 йилнинг иккинчи ярмидан иқтисодий ўсиш суръатлар ўзининг узоқ муддатли кўрсаткичларига, иқтисодиёт эса ўз салоҳиятли даражасига яқинлашади.

 

Ташқи иқтисодий шароитлар

 

Аксарият марказий банклар томонидан озиқ-овқат ва энергия ресурслари нархлари билан боғлиқ инфляцион жараёнлар вақтинчалик аҳамият касб этиши эътироф этилган бўлса, эндиликда инфляцион хатарларнинг узоқроқ муддат сақланиб қолиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

 

Январь-ноябрь ойлари давомида сўм алмашув курси 10449-10787 сўм/АҚШ доллари оралиғида тебранди. Бунда, ноябрь ойида ташқи шароитлар ўзгаришига жавобан сўм алмашув курси девальвация суръатлари бироз тезлашди ва йил бошидан 3%га қадрсизланди.

 

Мамлакатимизга кириб келган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 11 ойда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35%га ўсиб, 7,3 млрд долларга етди ва аҳолининг истеъмол талабини қўллаб-қувватловчи омиллардан бўлмоқда.

 

Инфляцион хатарлар

 

Инфляция суръатларининг жорий пасаювчи динамикаси йил сўнгигача 10 фоизлик инфляцион мақсадга эришиш бўйича ишончни ошираётган бўлса, келгуси йилдан фискал жиҳатдан консолидациянинг бошланиши, пул-кредит шароитларининг нисбатан қатъий даражада сақланиб қолаётганлиги ва нархларга таъсир этувчи номонетар омилларни пасайтириш бўйича кўриладиган чоралар 2022 йилда 9%лик инфляцион прогнозга эришишнинг асосий омилларидан ҳисобланади.

 

Ёқилғи-энергия маҳсулотлари нархларининг охирги уч ойда сезиларли ўсганлиги транспорт, йўловчи ташиш, етказиб бериш ва логистика хизматлари нархларининг ҳам ошишига олиб келди. Келгусида инфляцион хатарларни пасайтириш масаласи, биринчи навбатда, ушбу маҳсулотлар нархлари ошишини олдини олиш вазифасини кун тартибига чиқармоқда.

 

Ички валюта бозоридаги вазият, сўмнинг реал самарали алмашув курси динамикаси ва унга нисбатан юқори босимнинг мавжуд эмаслиги, Марказий банкнинг миллий валюта алмашув курси кескин тебранишларини олдини олиш бўйича етарли имкониятларга эга эканлиги келгуси ойларда юқори девальвацион кутилмаларга асос мавжуд эмаслигини англатади.   

 

Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Марказий банк Бошқарувининг навбатдаги таянч йиғилиши 2022 йил 20 январь кунига белгиланган.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах