Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:ГНК разъяснил вопрос с алкоголем и общепитомЗабыли про уплаченную пеню – доначислите налог на прибыльПочему при НД-40 таможенный НДС «не садится» к зачетуКто вправе исчислять и уплачивать НДС поквартально Выплаты в поддержку молодых специалистов освобождены от НДФЛКуда нести расчет по экологии – обновленные данные по г. Ташкенту

Аудиторлар ва бухгалтерлар учун танловлар бошланади

28.10.2020

Читать на русском языке

Ҳурматли амалиётчи ички ва ташқи аудиторлар ва бухгалтерлар! Сизни «Энг яхши аудитор–2020», «Энг яхши бухгалтер–2020», «Энг яхши ички аудитор–2020» республика танловларида ўз кучингизни синаб кўришга таклиф этамиз. Танловлар Молия вазирлиги кўмагида ўтказилади.

 

Танловлар ташкилотчилари - Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси, Ўзбекистон аудиторлар палатаси,  Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси, «Солиқ ва божхона хабарлари» ва «Солиқ Инфо» газеталари таҳририятлари.  Техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш «Audit - Forvard» НТМ томонидан амалга оширилади.

 

Ҳар йилги «Энг яхши аудитор», «Энг яхши бухгалтер» ва «Энг яхши ички аудитор» республика танловлари аудиторлик ва бухгалтерлик касбларининг обрў-эътиборини ошириш, ижтимоий аҳамиятини кучайтириш ва янада ривожлантириш, шунингдек мутахассисларнинг билим даражаларини аниқлаш мақсадида ўказилади.

 

Қуйидагилар танловларда иштирок этиш учун таклиф этиладилар:

 

«Энг яхши аудитор–2020» - стажи, иш жойи ва аудиторларнинг республика профессионал жамоатчилик бирлашмаларига аъзоликдан қатъи назар, Ўзбекистон ҳудудида яшайдиган, амалдаги аудитор малака сертификатига эга мутахассислар.

 

«Энг яхши бухгалтер–2020» - стажи, иш жойи ва бухгалтерларнинг республика профессионал жамоатчилик бирлашмаларига аъзоликдан қатъи назар, республика ҳудудида яшайдиган бухгалтерлар.

 

«Энг яхши ички аудитор–2020» - стажи, иш жойи ва аудиторларнинг республика профессионал жамоатчилик бирлашмаларига аъзоликдан қатъи назар, Ўзбекистон ҳудудида яшайдиган, амалдаги ички аудитор малака сертификатига эга мутахассислар.

 

Танловлар икки босқичда ўтказилади:

  • биринчи босқич (саралаш) 2020 йилнинг 23 октябридан 15 ноябригача. Танловдаги тест саволларига жавобларни оддий ёки электрон почта орқали жўнатиш йўли билан сиртдан ўтказилади.
  • иккинчи босқич 30 ноябрда. Биринчи босқич ғолиблари Тошкент шаҳрида ёзма имтиҳон топширадилар.

 

Ғолиблар профессионал билим ва кўникмалар, профессионал фаолиятда улардан моҳирона фойдаланиш каби мезонлар бўйича аниқланадилар.

 

Биринчи босқичдан муваффақиятли ўтган танлов иштирокчилари 30 ноябрда иккинчи босқичга таклиф этиладилар.

 

Танловларнинг ғолиблари 2020 йил 9 декабрь – Бухгалтерлар ва аудиторлар кунида эълон қилинади.

  • Танловнинг I босқичи иштирокчиларига танловда иштирок этганлик учун сертификат тақдим этилади;
  • танловнинг II босқичи иштирокчиларига «Танлов лауреати» дипломи тақдим этилади;
  • танловнинг II босқичи ғолибларига даражаси кўрсатилган диплом ва қимматбаҳо совғалар: биринчи ўринга – ноутбук, иккинчи ўринга – планшет ва учинчи ўринга – мобиль телефон тақдим этилади;
  • «Энг яхши аудитор–2020» танлови ғолиблари, лауреатлари ва иштирокчилари ўзларининг аудиторлик ташкилотларига аудиторлик ташкилотлари фаолиятининг ҳар йилги рейтинги якунларини чиқаришда қўшимча баллар берадилар;
  • танлов лауреатларига  конкурс ташкилотчиларининг ўқув марказларида ўқиш ва малака ошириш учун имтиёзлар берилади;
  • иштирокчилар ва лауреатларнинг «Энг яхши бухгалтер–2020» танловида қатнашгани бухгалтерия ҳисоби хизмати раҳбарининг мажбурий малака оширишдан ўтганига тенглаштирилади (иштирокчилар – 5 соат, лауреатлар – 15 соат).

 

«Энг яхши аудитор–2020», «Энг яхши бухгалтер–2020», «Энг яхши ички аудитор–2020» танловларида иштирок этиш учун:

1) «Audit - Forvard» НТМнинг ҳисобрақамига тўлов кунида базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараварига тенг бўлган бир марталик бадални тўлаш;

2) тўлдирилган анкетани «Audit - Forvard» НТМ офисига жўнатиш (бухгалтерлар иш жойидан маълумотномани илова қиладилар);

3) биринчи босқич тест саволларига жавобларни 2020 йилнинг 15 ноябрига қадар e-mail: info@uzaudit.uz га жўнатиш зарур.

 

Агар танловда иштирок этиш тўғрисида қўшимча ахборот зарур бўлса, қуйидаги телефонлар орқали қўнғроқ қилинг:

 

Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси

 

234-01-87, 234-19-01,  

www.naaa.uz

 

Аудиторлар палатаси

 

234-81-99, 235-76-51, 

www.uzaudit.uz

 

«Солиқ ва божхона хабарлари»

 

283-44-57, 200-00-90,  

www.norma.uz

 

«Солиқ Инфо»

 

200-70-07, 200-70-50  

www.soliqinfo.uz

 

Шунингдек, қўшимча ахборот олиш (анкета, тест саволлари, тўлов учун ҳисобварақ) ва танловларга ҳомийлик қилиш тўғрисидаги масалалар бўйича марҳамат қилиб қуйидагиларга мурожаат қилинг: 

Ўзбекистон аудиторлар палатаси / «AUDIT - FORVARD» НТМ

info@uzaudit.uz auditpalata@mail.ru

 

Барча танлов иштирокчиларига муваффақият тилаймиз!!

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_