«Янги ходимни (асосий иш жойига) штатга ишга қабул қилиш тўғрисидаги маълумот ЯММТга киритилганда, кадрлар хизмати у эски асосий иш жойи бўйича ишдан бўшатилмаганлигини аниқлади, аниқроғи – ишдан бўшатиш тўғрисидаги маълумотлар ЯММТга киритилмаган».
«Нормa» ва kadrovik.uz илтимосига кўра бундай вазиятда нима қилиш кераклигини ЯММТ дирекциясида тушунтиришди:
– «ЯММТ» идоралараро дастурий-аппарат комплексида меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 60-бандига мувофиқ иш берувчи меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш тартибига риоя қилиш учун жавобгардир. Шу жумладан – меҳнат шартномасини бекор қилишни рўйхатдан ўтказиш учун.
Иш берувчилар меҳнат шартномасини бекор қилишни Низомнинг 7-бобига мувофиқ рўйхатдан ўтказадилар.
Агар хато сабабли нотўғри маълумотлар киритилган бўлса, иш берувчи уларни беш иш куни ичида тузатиши мумкин. Агар бу муддат аллақачон ўтган бўлса, иш берувчи ЯММТ дирекциясига ёрдам учун мурожаат қилиши керак .
Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ходимга бир нечта иш берувчилар билан шартномалар тузишга имкон беради. Бунда улардан фақат биттаси асосий иш жойи, қолганлари – ўриндошлик асосидаги иш бўлиши мумкин.
Давомини kadrovik.uz да ўқинг.