Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Банк хабарлари: сайтнинг янги версияси, фирибгарлар ва солиқ тўловлари

05.05.2016

Марказий банк ўз расмий сайтини янгилади, Ориент финанс банк қандай қилиб фирибгарлар тузоғига илинмаслик ҳақида эслатма тақдим қилди, КДБ 1 июндан бошлаб солиқ тўловлари қандай амалга оширилиши тўғрисида хабар берди – бу ва бошқа воқеалар ҳақида 2016 йил апрел ойида ватанимиз банклари маълумот беришди. Уларнинг ҳар бири ҳақида қисқача сўзлаб берамиз.

 

Марказий банк расмий сайтининг янги версияси

 

Апрель ойида мамлакатимиз банк тизимининг миллий регулятори сайтининг янгиланган версияси ишга туширилди. Дизайн ва навигация ўзгартирилди. Барча асосий бўлимлар сақланган, янгилари пайдо бўлган. Бош саҳифанинг марказий блоки ҳамон сўнгги янгиликлар учун ажратилган. Янгиликлар блокидан пастроқда валюталар конвертери ва қайта молиялаш ставкаси информери жойлаштирилган.

 

Уларнинг остида энг талаб этилган статик материаллар учун “Тезкор ҳаволалар” блоки жойлашган. Улар ортидан давлат органлари сайтларига ҳаволалар келади. Горизонтал юқори меню туфайли банк тизими фаолияти тўғрисида зарур ахборотни олиш мумкин.  Чап томондаги вертикал меню МБнинг ўз ресурсларини намоён қилади  - булар матбуот марказининг материаллари, интерактив хизматлар, очиқ маълумотлар банки, ҳудудий бўлинмалар рўйхати, онлайн шакл ва бланкалар, фотогалерея ва мобил илова.

 

Сайт кўп тилли бўлиб, мобил ва заиф кўрадиганлар учун версияларга эга. Ҳозирги вақтда янги версия тест режимида ишламоқда. Бунда барча бўлимлар зарур ахборот билан тўлдирилган ҳамда тўлақонли фаолият юритмоқда.

 

КДБ: солиқ тўловларидаги ўзгартиришлар

 

Банк матбуот хизматининг маълум қилишича, 2016 йил 1 июндан бошлаб барча солиқ тўловлари Молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик орқали ўтади.

 

«2016 йил 1 апрелдан бошлаб (тестлаш даврида) МБнинг 23.03.2016 йилдаги 15-20/451-сон хатига асосан солиқ тўловлари бўйича тўлов топшириқномаларининг тўлов мақсадида 25 рақамли бюджет ҳисобварағи ва мазкур ҳисобварақнинг СТИРни кўрсатиш зарур. Ўз туманингиздаги солиқ органларида талаб қилинадиган ҳисобварақни аниқлаб олишингизни сўраймиз», - дейилади КДБ банк хабарида.

 

 

Ориент Финанс банки фирибгарлар тўғрисида огоҳлантиради

 

Банкнинг огоҳлантириши хусусан,  «Western Union», «MoneyGram» ва ҳоказо халқаро пул ўтказиш тизимларидан фойдаланган ҳолда  фирибгарлик ҳолларига дахл қилади.

 

Материалда фирибгарликнинг энг кўп тарқалган уч усули, шунингдек фирибгарлик ҳийлалари адресати ёки қурбони бўлганлар учун банкнинг тавсиялари келтирилади.

 


Хамкорбанк: жисмоний шахслар учун мобил банкингнинг янги имкониятлари

 

“Hamkor Mobile” мобил банкинг тизими имкониятларини ёритган ҳолда банк матбуот хизмати  жисмоний шахсларнинг маблағларини картадан картага контактсиз ўтказиш бўйича янги хизмат ҳақида хабар берди. “Ушбу хизматдан фойдаланган ҳолда жўнатувчи ҳатто жисмоний шахслар учун мобил банкинг хизматига уланмаган карта сақловчиларга ҳам ўтказмаларни амалга ошириши мумкин”, - дейилади материалда.

 

Бунда шунингдек маблағларни контактсиз ўтказиш ҳар қандай Uzcard пластик карталаридан амалга оширилиши мумкин, бунда олувчи Hamkorbank пластик карта сақловчиси бўлиши керак.

 

 

Туронбанк: картадан картага пулларни ўтказиш ва юридик шахслар учун депозитлар

 

28 апрель куни Туронбанк янги «TURON MOBILE» тизими орқали бир пластик картадан бошқасига маблағлар ўтказиш хизмати ҳақида хабар берди. Хизмат “Туронбанк” АТБ «Smart Vista» on-line пластик карталар сақловчилари бўлган жисмоний шахсларга мўлжалланган.

 

Шунингдек банк юридик шахсларнинг муддатли ва жамғарма омонатларини жалб қилиш учун янги фоиз ставкалари жорий қилиниши ҳақида хабар берди. Янги шартлар билан танишиш учун корпоратив мижозлар бевосита банкка (ёки унинг филиалларига) мурожаат қилишлари зарур.

 

 

Western Union халқаро ўтказмалари арзонлашди

 

2016 йил 25 апрелдан бошлаб “Western Union” тизими бўйича пул ўтказмаларини жўнатиш учун янги тарифлар кучга кирди. Эски тарифлар билан таққослаганда улар жиддий арзонлаштирилган. Воситачилик ҳақининг узил-кесил суммаси тайин этилган мамлакат ва ўтказма суммасига боғлиқ. Ушбу тизим билан ишлайдиган банк ходимлари ёки тизим сайтидан батафсил маълумот олиш мумкин. Бу ҳақда Азия алъянс банк ўз сайтида хабар берди.  

 

***

 

Биз мамлакатимиз банкларининг энг қизиқарли ва фойдали янгиликларини кузатиб борамиз ва албатта улар ҳақида ўқувчиларимизга хабар берамиз.

 

 

Мавзуга доир материаллар:

 

Халқ банкида чақирилувчилар учун омонат ҳисобварақлари очилади

 

Пенсионерлар ўз ҳисобланмалари тўғрисида СМС воситасида билиб оладилар