Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как скорректировать переходящие контракты в связи со снижением ставки НДС - читать на buxgalter.uzСоздается электронная система возврата излишне уплаченных сумм по НДС - читать на buxgalter.uzДля кого и по каким товарам отменяются льготы по НДС - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру до 25 октября - читать на buxgalter.uzОблагаются ли НДС услуги консультанта-нерезидента, оказанные по договору ГПХ - читать на buxgalter.uzАзиз Хашимов рассказал, что ожидает зарегистрированных плательщиков НДС с введением нового порядка регистрации - читайте на buxgalter.uzВо что обойдется предприятиям переход на МСФО - читать на buxgalter.uz

Банк хабарлари: тарифлар ўзгариши ва омонатларнинг янги турлари

12.08.2016

Norma.uz банк соҳасидаги янгиликларни кузатиб бораётир ҳамда ушбу тўпламда охирги вақтларда мамлакатимиз банкларида содир бўлган воқеалар хусусида.

Қатор банклар тарифлар ўзгарганлигини маълум қилди

 

«Asia Alliance Bank», «Ravnaq-bank» ва «Капиталбанк»  тарификациядаги ўзгаришлар хақида хабар беришди. «Asia Alliance Bank»нинг хабар беришича, жисмоний шахслар омонатларига хизмат кўрсатишга нисбатан янгиликлар кучга киради,   «Ravnaq-bank» ўз мижозларига юридик шахслар топшириқларини бажарганлик учун комиссия ҳақи тарификацияси қайта ишланиши ҳақида хабар берди,   «Капиталбанк» эса пластик карталар бўйича янги тарифлар кучга киришини маълум қилди. «Капиталбанк» ўзгаришларни 2016 йилнинг 12 августидан, «Asia Alliance Bank» ва «Ravnaq-Bank» эса 15 августдан жорий қилади.

 

«КДБ Банк Ўзбекистон» АЖ манзилини ўзгартирди

 

«КДБ Банк Ўзбекистон»  эндиликда янги бош офис Миробод тумани, Бухоро кўчаси, 3-уй манзили бўйича жойлашганлигини маълум қилди. Шу муносабат билан 2016 йилнинг 13 ва 14 август кунлари мижозларга хизмат кўрсатилмайди.

 

«Туронбанк» АТБ ходимлар учун янги йўриқномани тасдиқлади

 

Банк сайтида хабар берилаётган янги йўриқнома «Туронбанк» АТБ тизимида ходимларнинг касбий одоб-ахлоқи тўғрисида” деб номланган бўлиб, 2016 йил 7 июлда тасдиқланган. Йўриқнома банк ходимларининг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш йўли билан ҳуқуқбузарликларни олдини олишга мўлжалланган.

 

«Қишлоқ қурилиш банк» АТБда янги омонат турларидан фойдаланиш мумкин

 

Банкнинг хабар беришича, аҳоли иккита янги омонат туридан: миллий валютада 3 ой депозит муддатли «Мустақил юртим» ва  АҚШ долларида 1 ой депозит муддатли «Комфорт» омонатларидан фойдаланиши мумкин.

 

«Асака» банкида тадбиркорлардан кредит буюртмалари қабул қилинмоқда

 

Банкнинг хабар беришича, Commerzbank AG, Export Import Bank of Korea, Landesbank AG ва Хитой давлат тараққиёт банкидан 4 та инвестиция линияси ишга туширилди. Кредитлардан саноат ёки қишлоқ хўжалиги соҳасидаги экспортга йўналтирилган тадбиркорлик субъектлари фойдаланишлари мумкин.

 

 

Мавзу бўйича материал:

 

Банк хабарлари: картадан картага ўтказмалар ва валюта операцияларини амалга ошириш учун лицензия