Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
С 1 ноября заработает автоподтверждение ЭСФ – читать на buxgalter.uzКак будет работать автоподтверждение ЭСФ на практике? – читать на buxgalter.uzСчет-фактуру на покупку по КПК можно заменить регистрацией кассового чека – читать на buxgalter.uz Как рассчитать зарплату при совмещении должностей – читать на buxgalter.uzКак рассчитать НДС переработчику давальческого сырья – читать на buxgalter.uzКак кешбэк влияет на НДС у продавца товара – читать на buxgalter.uzКак накормить сотрудников с помощью КПК – читать на buxgalter.uz

Бир йилда рақобатга қарши нормаларни ўз ичига олган 234 та лойиҳа аниқланди

28.01.2020

Читать на русском языке

 

Қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш, давлат органларининг рақобатни чекловчи қарорлар қабул қилишига ва шундай ҳаракатларни амалга оширишига йўл қўймаслик Монополияга қарши курашиш қўмитасининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган. Ўтган 2019 йилда нималар амалга оширилганлиги ҳақида мухбиримизга Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Қонун ҳужжатлари ва давлат органлари қарорларининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Санжар Абдуқодиров сўзлаб берди.

 

- Қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш методикасига мувофиқ барча ишлаб чиқилаётган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини (қонун, қарор, фармон, фармойиш, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари лойиҳаларини) товар ва молия бозоридаги рақобатга таъсирини баҳолаш ишлари олиб борилмоқда.

 

Хусусан, ўтган  йилда Қўмитага ҳар ҳил турдаги 288 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари киритилган бўлиб, шулардан, 234 та (81,3%) ҳолатда рақобатни чекловчи, биринчи навбатда айрим хўжалик юритувчи субъектларга асосланмаган имтиёзлар, преференциялар ва бошқа бозор иштирокчиларига нисбатан устунлик ҳуқуқини беришни кўзда тутувчи нормалар киритилганлиги аниқланди.

 

Қўмита томонидан лойиҳаларни ишлаб чиқувчи давлат органларига норматив ҳужжат лойиҳаларини “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя этган ҳолда қайта ишлаш бўйича хулосалар берилган ва ўзгартириш талаб этилган. Мисол учун, “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддаси талабларига зид эканлиги муносабати билан 9 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини қабул қилиниши мақсадга мувофиқ эмас деб хулоса берилган.

 

- Маҳаллий ҳокимликлар томонидан қабул қилинаётган қарорлар ва ҳужжатларни рақобатга таъсирини ўрганиш ҳам ўтказиладими ва бундай ҳужжатларда асосан қандай турдаги камчиликлар кузатилган?

 

- 2019 йил давомида ҳудудий бошқармалар томонидан республиканинг 191 та шаҳар ва туманларида ўтказилган ўрганишларда 1060 та ҳолатда маҳаллий ҳокимликлар томонидан рақобатни чеклайдиган ҳужжатлар ҳамда ҳаракатлар содир этиш ҳолатлари кузатилган. Улардан Андижон вилоятида - 119 та, Жиззах вилоятида - 217 та, Сурхондарё вилоятида - 118 та, Хоразм вилоятида - 119 та ва ҳоказо.

 

Шунингдек, Қўмитанинг марказий аппарати томонидан ўтказилган хатлов якунларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан 150 та ҳолатда (Жиззах 55 та, Қашқадарё 25 та, Навойи 28 та ва ҳ.к) рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши аниқланган.

 

Ўтказилган таҳлил натижалари маҳаллий ҳокимликлар томонидан қабул қилинган ҳужжатларда кўп ҳолларда тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишини чекловчи ҳамда товар ва молия бозорларида соғлом рақобат муҳитини яратишга тўсқинлик қилувчи омиллар мавжудлигини кўрсатмоқда. Мазкур ҳолат мамлакатнинг барча ҳудудларида асосан қурилиш соҳасида кузатилмоқда.

 

Хусусан, давлат мақсадли дастурларига киритилган объектларини қуриш ва қайта таъмирлаш учун пудрат ташкилотларини аниқлашда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан айнан бирор пудрат ташкилотини тавсия қилиш ва уларга кафолатлар бериш мазмунидаги хатлар юбориш ҳолатлари кўп учрамоқда.

 

- Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича қандай чоралар кўрилмоқда?

 

- Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Низом талаблари асосида:

  • шаҳар ва туманлари ҳокимликларига нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни талаблари бузилганлик аломатлари бўйича 152 та иш юритувга олинган ва тўпланган материаллар Махсус комиссияларда кўриб чиқилган, шаҳар ва туман ҳокимликларига нисбатан рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиш ҳолатини белгиланган муддатда бартараф этиш тўғрисида 148 та кўрсатма юборилган, рақобатни чеклашга олиб келган 425 та ҳужжатлар бекор қилинган;
  • қабул қилинган ишлар якунларига кўра 9 та вилоят ҳокимликларига (Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Сирдарё,  Самарқанд ва Сурхондарё) нисбатан рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиш ҳолатини белгиланган муддатда бартараф этиш тўғрисида кўрсатма юборилган ва барча кўрсатмалар вилоят ҳокимликлари томонидан бажарилган.

 

- Давлат бошқарув органлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар ва ҳужжатларни рақобатга таъсирини баҳолаш қандай амалга оширилади?

 

Қўмита марказий аппарати томонидан вазирлик ва идоралар, ҳудудий бошқармалар томонидан эса вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармаларида қабул қилинган ҳужжатларни (баённомалар, буйруқлар, хатлар ва бошқалар) рақобат муҳитига таъсири юзасидан ўрганиш ўтказилади.

 

Ўтган йил давомида 163 та ҳолатда, хусусан: Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида - 41 та, Маданият вазирлиги тизимида – 27 та, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимида – 35 та, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида – 13 та, Қурилиш вазирлиги тизимида – 7 та, Транспорт вазирлиги тизимида – 9 та рақобатни чеклайдиган ҳужжатлар ҳамда ҳаракатлар содир этиш ҳолатлари аниқланган.

 

Давлат органлари фаолиятида ҳам маҳаллий ҳокимликларда учраган камчиликлар кузатилди, яъни аксарият қонун бузилиш ҳолатлари айрим тадбиркорлик субъектларига шартномалар тузишда устунлик бериш, улар фаолияти учун имтиёзли шартлар (шароитлар) белгиланиши, уларни бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан афзал ҳолатга қўядиган преференция ва афзалликлар бериш билан боғлиқ.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_